Энг кўп яшовчи давлатлар (2006)

Аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичини аниқлаш мақсадида ғарб мутахассислари навбатдаги статистик-кузатув тадқиқотларини олиб бордилар. Йиғилган маълумотлар асосида тузилган рейтинг маълум мамлакат аҳолисининг ўртача умр кўриш даражасини аниқлаб беради. Бундай тадқиқотларни олиб боришда таҳлил бир йилда туғилган кишилар доирасида олиб борилади. давоми…

Дунёнинг энг яхши аэропортлари (2006)

Англиянинг Skytrax компанияси сайёрамизнинг энг яхши аэропортлари рўйхатини эълон қилди. Бу рейтинг авиайўловчилардан олинган анкета натижалари асосида тузилган. 2005 йилга таққослаганда респондентлар сони 31% га ўсган ва 7,2 миллион кишини ташкил этган. Сингапур Чанги аэропорти 5 йиллик иккинчи ўриндан кейин давоми…

Ер ўқи нима?

Ернинг андозаси бўлмиш глобусни ҳаммангиз кўргансиз. Глобусда Ер шари қия ҳолда тасвирланади. Ернинг ўқи ҳақиқатан ҳам қия ва бу биз учун катта аҳамиятга эга. Фақат Ернинг ўқи глобус ёки велосипед ғилдирагига ўхшар экан, деб ўйламанг. Ернинг ўқи тўғри чизиқдир, уни давоми…

Ер шарини нима тутиб туради?

Одамлар қадим замонларда Ер шари ҳақида нималарни тўқиб-бичишмаган. Масалан, уни катта оби нон, қалин қуймоҳ ёки тоққа ўхшатишган. Бугунги кунда жажжи болакайдан сўрасангиз ҳам, у ҳеч иккиланмасдан бизнинг сайёрамиз шар шаклида эканини айтиб беради. Ер шарини нима тутиб туради, деган давоми…

Сайёралар тўқнашиб кетиши мумкинми?

Бошни бундоқ кўтариб, осмонда ғужғон ўйнаган сайёралар ва юлдузларга боқар экансиз, шундай бир савол туғилиши мумкин: бир куни келиб улар тўқнашиб кетмасмикин? Бахтимизга, бунинг эҳтимоли жуда кам. Биз осмонга боққанимизда, қайси сайёра ёки юлдуз бошқасига нисбатан Ердан олисроқ эканини аниқлай давоми…

Учаётган юлдуз нима?

Инсон минг йиллар мобайнида учаётган юлдузни кузатиб, бу қандай содир бўлиши тўғрисида хаёлларга толган. Бир вақтлар, улар ўзга дунёлардан учиб келади, деган қараш ҳам ҳукм сурган. Эндиликда учаётган нарса «юлдуз» эмаслигини яхши биламиз ва уларни «метеорлар» деб атаймиз. Улар қаттиқ давоми…

Астероид нима?

Дунёда осмон жисмларини кашф этиш сирнинг ошкор бўлишига ўхшайди. Астероидлар ҳам худди шундай кашф қилинган. Тициус ва Боде деган икки олим турли вақтда, Марс — Миррих билан Юпитер — Муштарий ўртасида қандайдир сайёра бўлиши керак, деган бир хулосага келишди, чунки давоми…

Комета портлаши мумкинми?

Кўпчилик то шу кунгача, кометалар Ерга катта зиён етказиши мумкин, деб ҳисоблайди. Масалан, айни пайтда Ердан унчалик узоқда бўлмаган комета портласа, нима бўлиши мумкин? Билишимизча, кометалар портламайди. Кометалар Қуёш атрофидаги ўз орбитаси бўйлаб маълум бир тезликда ҳаракат қилади. Кўпгина кометаларнинг давоми…

Комета нима?

Бир вақтлар одамлар пайдо бўлган кометаларни кўриб даҳшатга тушишган. Улар кометани шайтон аломати, вабо, урушлар ва ўлим нишонаси деб билишган. Бугунги кунга келиб, кометалар нима эканини билсак-да, улар ҳақидаги кўп нарсалар ҳали бизга маълум эмас. Кометага илк бор кўзимиз тушганда, давоми…

Нега биз машинада кетаётганимизда ой орқамиздан эргашади?

Ой биздан унчалик узоқ эмасдай кўрингани билан Ердан унгача бўлган масофа 384 400 км.дир. Унинг диаметри 3 476 км, бошқача айтганда, Америка Қўшма Штатларининг у соҳилидан бу соҳилигача бўлган масофадан кичикдир. Агар энг кучли телескоп билан Ойга қаралса, унгача бўлган давоми…


Мақолалар мундарижаси