Раҳмон Қўчқор. Аччиқ тажрибалар (1989)

Бу мақолани ёзмасликка кўпдан бери ўзимни мажбур қилиб юрар, аҳволнинг яхши томонга ўзгаришига, «тарихимизнинг энг кир даври», қолаверса, яқин ўтмишда юз берган биродаркушлик васвасаси қачондир бизга сабоқ бўлишига, ниҳоят, ким кимга қўл кўтараётганини аввал обдон ўйлаб оладиган кунлар етиб келишига давоми…

Раҳимбой Жуманиёзов. Донг қозонган достон (1990)

Ўзбек халқининг маънавий меросида «Юсуф ва Зулайхо», «Тоҳир ва Зуҳра», «Баҳром ва Гуландом» каби асарлар қаторида халқ даҳосининг тиниқ кўзгуси бўлган Хоразм жангномаси — «Юсуф ва Аҳмад» достони ҳам алоҳида ўрин тутади. Асар ўтмиш даврларда туркман, озарбойжон, тожик, уйғур, қозоқ, давоми…

Ўткир Рашид: “Виждонингиз бедорми?” (1989)

Шоир Ўткир Рашид билан суҳбат — Сиз 30-йилларда адабиётга кириб келгансиз. Бу давр адабий жараёни мураккаб ва зиддиятли кечган. Сиз бунинг бевосита гувоҳи бўлгансиз. Ўша йиллардаги адабий муҳит ҳақида гапириб берсангиз. — Адабий муҳитни ижодкор яратади. Шунинг учун адабий муҳитнинг давоми…

Олмос. Шайх амаким (1989)

Мақсуд Шайхзода ҳақида ўйлар эканман, овози ёқимли, бағри кенг, меҳрибон, самимий одам кўз олдимда гавдаланади. Мақсуд амакини эсимни таниганимдан бери оиламизнинг аъзоси, отамнинг укасидек яқин одам, деб билганман. Айтишларича, туғилганимда дадам билан Шайх амаким менга биргаликда исм танлашган экан. Бири давоми…

Карим Баҳриев. Уйғонаётган фикр (1989)

Ҳужжатли кино ҳақида мулоҳазалар Кимки умумий фалокат дақиқаларида ватан мустақиллигидан бошқа бирон-бир хаёлга борса, у озод давлатда яшашга ҳақли эмас. Фридрих Клингер «Кеча 10-троллейбусга чиқиб, студентлар шаҳарчасига бораётсам…» Сўзларимни тинглаб ўтирган танқидчи дўстим ҳангома шу ерга келганда бошини кўтарди, кескин давоми…

Исроил Мирзаев. Эркин сўз масъулияти (1989)

Ошкоралик даври ижодкорларга ҳақиқатни баралла айтиш ҳуқуқини берди. Бу ҳуқуқнинг икки буюк аҳамияти бор. Бирннчидан, у ҳақиқий талант эгаларини «ўртамиёна»лардан фарқлашга ёрдам беради. Иккинчидан, ҳақиқатни баралла айтиш ҳуқуқи ҳақиқий талант эгаларини ҳушёр торттириб қўяди: ҳақиқатни баралла айтиш керак, лекин бу давоми…

Ўткир Ҳошимов. Мураккаб, аммо зарур муаммолар (1989)

Қайта қуриш, ошкоралик насими ҳаётимизга чуқурроқ кириб боргани сари жамиятнмиздаги жуда кўп муаммолар, масалалар ўзининг янги қирралари билан намоён бўлмоқда. Шу маънода миллий масала ва миллатлараро муносабатлар кун тартибига долзарб қилиб қўйилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки бугунги демократия халқларнинг миллий давоми…

Лев Разгон. Жаллод хиргойиси (1988)

Ёзувчи ва журналист Лев Разгон умрининг 17 йилини Сталиннинг қамоқхоналарида ва жазо лагерларида ўтказди. Уни «аксилинқилобий ташвиқот»да айблашиб, «халқ душмани» тамғасини босишган эди. Ушбу мақолада муаллиф миллионларнинг ёстиғини қуритган ва миллионларнинг юрагига битмас жароҳат солиб кетган ўша йилларнинг мудҳиш фожналари давоми…

Темур Пўлатов. Қардошларга ҳаммамиз мададкор бўлайлик (1988)

СССР Олий Советининг қрим-татарлар масаласини кўриб чиқувчи Давлат комиссияси тузилганидан сўнг бир неча кун ўтгач, беш ўзбек ижодкори, уларнинг орасида мен ҳам бор эдим, комиссияга хат 6илан мурожаат қилиб, унинг сермашаққат фаолиятини қўллаб-қувватлашимизни ва «қрим-татарлар ҳадемай, тарихларидаги фожиавий даврга нуқта давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Фикрнинг онаси фикр (1990)

Фикрнинг онаси фикр дегап бор. Гапдан гап чиқиб жумҳурият Фанлар байтулҳикмасининг мухбир аъзоси Абдулаҳад Муҳаммаджонов билан кўҳна Тошкентимизнинг маъмурий марказлари — Ўрдалари ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Тошкентнинг Ўрдалари бешта бўлган экан. Биринчи Ўрда Хадранинг ғарби-шимолидаги собиқ Тоштрам биноси ўрнида, иккинчиси биринчисидан давоми…


Мақолалар мундарижаси