Византия Рим импeриясидан кeйин қанча яшади?

5 асрда Константинопол Болқон ярим ороли ва Яқин Шарқда ястаниб ётган катта империянинг пойтахти бўлганди. Ҳатто Рим гуллаб-яшнаган даврда ҳам бу ўлкада Рим эмас, юнон маданияти таъсири сезилиб турарди. Рим империяси завол топганидан сўнг юз йил ёки шунга яқин вақт ўтгач, у ерда «рим»дан асар ҳам қолмаганди. Бошқа мамлакатлар халқлари Константинопол империяси аҳолисини юнонлар деб аташарди. Биз учун одатий бўлиб қолган Византия деган ном эса Рим императори Константин томонидан қайта қурилган ва унинг шарафига Константинопол деб аталган. Қадимги юнон шаҳри Византиядан олинган.

Византия 1453 йилга қадар мавжуд бўлган, яъни Рим империясидан кейин яна минг йил яшаган. Ташқаридан бўлган кўпдан-кўп зарбаларга чидашда унга нима ёрдам берган? 441 ва 447 йилларда Юнонистонни хуннлар талаган; 460—470 йилларда остготлар ҳудди шундай хавф туғдирган. Ҳатто Византия императори Зенон остготларни унинг номидан бориб Италияни забт этишга кўндирган ва бу билан уларнинг Византияга сиқувини заифлаштирган бўлса-да, янги босқинчилар — аварлар ва булғорлар дарвоза қоқа бошлаган эдилар. Улар яна бирнеча асрлар давомида Византияга хавф солиб келдилар.