Ўрдакларни сузаётганда нима тутиб туради?

Биз «ўрдак» сўзи тилга олинганда, хонаки қушлардан тортиб то осмондаги ёввойи қушларгача ҳамма-ҳаммаси кўз олдимизда гавдаланади. Ўрдаклар оиласи оққушларни, ғозларни, крохалларни ёки балиқчи ўрдакларни ва бошқа турдаги ўрдакларни ўз ичига қамраб олади. Ёввойи ўрдакларнинг аксарияти Канада чегараларидан тортиб, дарахтлар жуда сийрак ўсадиган Узоқ Шимолгача бўлган ҳудудда яшайди. Улар фақат қиш мавсумида — мамлакатнинг марказий ва жанубий штатларига учиб келади. Аммо жанубда жуда қисқа муддат туради. Шимолда музлар эриши билан улар уйларига, суюкли масканлари — ҳавзалар, дарёлар, ботқоқликлар, кўллар ва денгиз соҳилларига қайтишади.

Ўрдакларга муздек сув писанд эмас. Сабаби уларнинг танаси сув ўтказмайдиган патлар билан қопланган. Думи атрофида жойлашган безлар ёғсимон суюқлик ажратиб чиқаради ва патларни ивитиб туради. Уларнинг остида парларнинг қалин қатлами мавжуд. Ўрдакларнинг қанотсимон панжалари ҳам совуқ қишдан асрай олади, чунки уларда қон томирлари ҳам, асаб толалари ҳам йўқ, шу боис совуқни сезмайди.

Ўрдакларнинг панжаси танасининг остки қисмида ўрнашган, бу уларнинг моҳирлик билан сузишига имкон яратади, қуруқликда эса лапанглаб юрдиртиради. Ўрдаклар ҳавода тез учади ва қисқа муддат тўхтаб-тўхтаб, тезлигини 112 километр-соатга етказиши мумкин!

Ўрдакларнинг аксарияти уяларни қирғоқларга қўяди. Майсалар тўшаб, кўкраги билан босиб эзади. Макиёнлари тухумини кўкраги билан иситиб ётади. У 6 тадан 14 тагача тухум қўяди ва ўзи босади.

Қушлар жуфтлашиш давридан кейин туллайди. Қанотларида пат ҳосил бўлгунга қадар улар уча олмайди. Мана шу вақтда ўзларини душманларидан сақлаш учун жуда осойишта тутадилар, ўзларига бошқаларнинг эътибори тушмасликка интилади.

Антарктидадан бошқа ҳамма қитъаларда, дунё бўйича ўрдакларнинг 160 га яқин тури яшайди.