Қайси балиқнинг кўзи тўртта?

Марказий Америкада яшайдиган, бўйи 20 сантиметр (8 дюйм) келадиган митти балиқнинг кўзи тўртта бўлади. Бу балиқ, албатта, аквариум ва ҳайвонот боғларида ҳам учрайди. Кўзларининг иккилангани шарофати ўлароқ улар сув сатҳида яшашга мослашган.

Сув ва ҳавонинг нурни ҳар хил сингдириши сизга маълум. Хўш, нима учун балиқ сув тагида яхши кўриб, ҳавода қолганида ҳеч нарсани кўрмайди. Бундай ҳол бўлмаслиги учун бу балиқнинг ҳар бир кўзи гўё ярмидан бўлиниб, мустақил кўздай таассурот қолдиради, бири ҳавога, иккинчиси сувга мослашган. Биз бу балиқнинг кўзи тўртта деб айтаётганимизнинг сабаби мана шунда. Икки қисм сув сатҳи бўйича бўлинган. Юқори қисми ёрдамида балиқнинг кўзи тепада бўлаётган нарсаларни кўриб туради. Айни чоғда кўзларининг пастки қисми қуйида бўлаётган нарсаларни кўришга имкон беради.

Тўрт кўзли балиқ ўлжасини топмагунча сув сатҳида секин сузади. Олимларнинг фаразича, улар тепасида учадиган ҳашаротлар билан озиқланади.

Гарчи сув тагидаги ўлжасини қандай тутишини кузатишган бўлса-да, тепадаги ҳашаротларни қандай тутишини кўришмаган. Турт кўзли балиқ ҳужум қилган пайти атай сувдан сакрайди.

Тўрт кўзли балиқнинг модаси болалайди, демак, у ўз увулдириғини ошқозонида сақлайди. Бу ерда улар хавфдан холи бўлади. Бола туғилиши билан она балиқ уларни ўз ҳолига қўйиб юборади.