Дарахт ҳам сут бериши мумкинми?

Сигирлар сут беришини ҳамма билади. У озуқа моддаларига бой ва фойдалидир. Сигирнинг ўрнига дарахт ҳам сут бериши мумкинми? «Бўлмаган гап», — дейишингиз мумкин ва ноҳақ бўлиб чиқасиз.

Венесуэлада ўсадиган бир дарахтнинг шарбати сигир сути таъмини эслатади. Маҳаллий аҳоли дарахт пўстлоғини тилиб, ундан оқаётган суюқликни косага йиғиш йўли билан сигир дарахтни «соғади». Олимларнинг фикрича, дарахт сути ҳам сигир сути сингари тўйимлидир.