Учадиган қушлар орасида энг йириги қайси?

Мавжуд қушлар орасида энг йириги умуман учолмайди. Бу Африка туяқушидир. Унинг бўйи 2,5 метр, оғирлиги 135 килограмм келади. Бундай қушнинг ҳавога кўтарилиши жуда машаққатлидир.

Учадиган қушлар орасида иккитасининг: альбатрос (тумшуғи узун катта денгиз қуши) ва кондор (Жанубий Америкада яшайдиган ўлимтикхўр йиртқич қуш)нинг қанотлари энг кенг ёйилади. Вояга етган қушларнинг оғирлиги 13 килограмм атрофида бўлади.

Саёҳатчи альбатрос учадиган қушлар орасида биринчи ўринда туради. Улар қанот қоққанда 3,5 метрдан ошади. Кондорники 3,5 метрга етади. Ундан кейинги ўринда Жанубий Америка, Мексика ва Марказий Америкада яшайдиган шоҳ қорақуши туради. Унинг қанотлари силкинганда 3 метрга бориб қолади.

Катта қушларнинг навбатдагиси оқ сақоқушдир (қанотлари 2,5 метрдан ошиқ ёзилади), у Канадада ва Американинг жанубий штатларида яшаб, қишда бошқа соҳилларга учиб кетади. Ғозсимон улкан парранда катта тувалоқ турналарга авлоддошдир. У Европа, Осиё ва Африкада яшайди, канотлари ёйилганда 2,5 метрдан ошади.

Ундан кейинги ўринни ғоз ва олтин бургутлар эгаллайди. Ундан сўнг турна (ёйилган қанотлари билан ҳисоблаганда 2 метр). Пушти сақоқуш ва сор ҳам тахминан мана шундай катталикдадир.