Мамонт нима?

«Мамонт» деганда жуда улкан, баҳайбат ҳайвон кўз олдимизга келади. Қадим-қадим замонларда мамонт деган ҳайвонлар яшаган. Мамонт филга ўхшаб кетган ва Ер юзининг аксар қисмида кун кечирган, аммо бизнинг кунларга қадар етиб келмаган.

Филнинг қадимий намунаси бўлган «мамонт»нинг катталиги тахминан ҳозирги ҳинд филиникича келади. Унинг ўткир бош суяги ва жуда ғайритабиий дандон тиши бурама бўлиб, уларнинг учи бир-бирига қараб турган.

Танасини узун жун қоплаб олгани учун мамонтлар ҳозирги филлардан фарқ қилади. Жуни жуда узун бўлганидан ҳатто ерга тегиб турган. Елкасида каттакон букури, қулоқлари эса жуда кичкина бўлган.

Мамонтнинг танаси сарғиш-жигарранг жунлар билан қопланган, улар орасидан эса узун, қора ва дағал жун ўсиб чиққан. Қулоқларини ҳам жун босган. Мамонт кутилмаганда олдимиздан чиқиб қолса, унга энг аввало: «Бориб сочингни олдир!» дейишимиз мумкин.

Ҳайвонлар мана шундай жун пўстини билан ўзини ҳатто совуқ иқлимда ҳам бемалол ҳис этган. Қадим филларнинг аждоди бўлган мамонт Арктиканинг совуқ иқлимид аҳам ўзини эркин ҳис қилган. Шу туфайли у Сибирда ёмон яшамаган; унинг бу ерда яқин-яқинларгача ҳаёт кечиргани маълум.

Бошқа жойларда, масалан, Англия ва Францияда мамонтлар Муз даври тугагунга қадар яшаган, холос. Икки муз даври оралиғида, Англияда ҳарорат кўтарилган пайти мамонт музлар ортидан шимол сари йўл олган.

Мана шу даврда мамонтлар Шимолий Америкада ҳам яшаган ва айримларининг бўйи 4 метрга етган. Ниҳоятда оғир бўлганидан мамонтлар тез-тез муз ифлосликларига ботиб қолган ва оқибатда муз қотган. Шунинг учун ҳам яхши сақланган мамонтларни ҳозирга қадар Сибирга ўхшаш жойлардан топишади.