Омар ғаройиб денгиз жониворларидан бири. У қисқичбақасимонлар оиласига мансуб бўлиб, дарё қисқичбақаси, креветка ва лангустларга авлоддошдир.
Омарларнинг уч тури мавжуд. Лабрадордан то Шимолий Каролинагача бўлган Атлантика океани соҳиллари ўзида энг катта Шимолий Америка омарларини ифода этади. Ўлчами бўйича ундан кейин Атлантка океанининг шарқий соҳилларида учрайдиган Европа краблари туради. Энг кичик Африка омарларини Яхши Умид бурунида учратиш мумкин.
Омар танаси кўпинча тўқ яшил қаттиқ зирҳ билан муҳофаза этилган, агар қайнатилса, қизил рангга ўтади. Зирҳнинг олдинги қисми деярли яхлит, ундан кейин етти бўғим келади, унинг охиргиси думни ташкил этади.
Омарларнинг тўрт жуфт оёғи бор. Икки жуфтининг учида кичик қисгичлари мавжуд. Олдида оёқ эмас, балки қўл вазифасини бажарадиган катта қисгичлари бор. Уларнинг биттаси жуда қалин ва катта бўлиб, нафис нарсаларни синдиришга хизмат қилади. Бошқаси кичикроқ, эгик ва жуда кўп ўткир тишлар билан таъминланган. Омар душмани ёки ўлжасини тутиб олишда айни шу қисгичидан фойдаланади.
Омарлар, одатда, океан тубида, юришга мўлжалланган оёқ учларини мувозанатга солиб, ҳаракат қилади. Бордию уларни чўчитсангиз, 7,5 метргача сувда ортига сакраши мумкин. Улар ортига думидаги қанотларини илдам эшиб, жуда тез ҳаракат қилади.
Крабнинг урғочиси 5 мингдан 100 мингтагача увулдириқ қўйиши мумкин. У увулдириқларни ўн ой атрофида ўзи билан бирга олиб юради. Улар бу даврда думи тагида бириккан бўлади. Насл пайдо бўлиши билан краб уларни ўзидан узоқлаштиради ва зурёдлари мустақил ҳаёт кечира бошлайди.
Зирҳи қаттиқ бўлган омар қандай қилиб ўсади? Омар ўз умри давомида пўст ташлайди. Бу зирҳга сиғмай қолиши билан ундан воз кечади дегани. Омар 14 — 17 марта пўст ташлайди, вояга етгач, у йилига бир марта пўст ташлайди.
Кичкина омар сув сатҳида олти-саккиз ҳафта сузиб юради ва бу даврда бошқа жониворларга осонгина ўлжа бўлади. Бордию у тирик қолса, океан тубига тушади ва ўзига уй қуриб олади.