Зардуштийлик нима?

Зардуштийлик динининг асосчиси Зардушт (Заратуштра) қачон яшаганлиги аниқ маълум эмас. Одатда, эрамиздан аввалги 9 ва 6 асрлар ўртасида яшаган, деб ҳисоблашади. Зардуштийлар, маъбуд Аҳура Мазда Зардуштга Готлар деб аталган ҳамда 17 мадҳияда баён этилган ваҳий юборган, деб ишонадилар. Готлар зардуштийликнинг муқаддас китоблари тўплами — Авестога киритилган.

Зардуштийларнинг маросимларида олов асосий ўрин тутган. Оловга бағишлаб ибодатхоналар қурилган. У ерда оташкадалар бўлиб, уларда доимо муқаддас олов ёниб турган. Унинг алангаси баъзан 2 метргача кўтарилган. Олов худони ўзида мужассамлантирган. Ибодатхоналарда оловдан бошқа ҳеч нарса бўлмаган.

Ўхшаш мақолалар: