Қушлар ҳидни биладими?

Тирик мавжудотлар ўзларининг яшаши учун керак бўлган сезгиларга эга бўлиши ва уни ривожлантиришга мойилдирлар. Қушлар учун ҳид билиш муҳимми? Бизнингча муҳим эмас, чунки унга ҳеч қайси бир қуш эга эмас.

Қушлар учун қандай сезгилар зарур? Уларнинг миясининг асосий қисми ва асаб системаси кўриш, мувозанат сақлаб туриш аъзолари билан узвий боғланган, чунки бу парвоз қилиши учун керак. Ўткир нигоҳ учар ҳайвонлар учун бениҳоя муҳимдир, шу боис қушларнинг нигоҳи жуда ўткир.

Одатда, уларнинг кўриш бурчаги кенг. Ҳар бир кўзи қуш танасининг маълум бир бурчагини кўради ва атроф-оламнинг — чап ёки ўнг томонидаги ўша қисмини кўради. Шундан аёнки, икки кўз жуда кенг манзарани қамраб олади.

Қушларнинг ранг танлаш қобилияти одамларникига сал-пал ўхшаб кетади. Тунги қушларнинг қорачиғи катта бўлади. Бу хил кўзлар (масалан, бойқушлар оиласи) қоронғиликда энг юқори даражада нурни тўплай олади.

Қушларнинг эшитиш, кенгликда йўнала олиш қобилияти жуда тараққий этган. Мана шу сезги аъзолари қулоғида жойлашган. Кўп қушлар ҳис этиш қобилиятига эга. Улар ўзига зарур овқатни шу йўсинда топадилар.

Қушларнинг кўп ҳаракатини биз туғма инстинктлар деб атаймиз. Қушлар ҳаёт учун нима кераклигини деярли билган ҳолда дунёга келади. Уларнинг бошқа нарсаларни билишга ҳожати йўқ.