Баъзи ҳайвонлар нима учун ўсимликларга ўхшайди?

Ўсимликка ўхшаш ҳайвонлар сувда, иссиқ тропик денгизларда яшайди. Сиз уларни аквариумларда кўришингиз мумкин. Бу ҳайвонларнинг номи сизни чалкаштириб юборади, шу боис уларни одатда ўсимликлар деб аташади.

Булар сув анемонлари (айиқтовон гуллилар оиласига мансуб), сув бинафшалари ва сув картошкагулларидир. Уларнинг ҳаммаси ғайритабиий равишда тиниқ рангли.

Ҳақиқатан ҳам, агар сиз синчковлик билан назар солсангиз, улар орасида ўхшашлик борлигини пайқаб оласиз. Аммо сув анемони ҳамиша ҳайвон саналган ва шундай бўлиб қолади.

Уларнинг ҳаммаси ҳайвонларнинг «жўн» ёки «содда» гуруҳига киради. Улар ўлжани ўзига жалб қилиш учун атай ёрқин гуллайди. Қанчалик чиройли бўлмасин, уларга тегинмаганингиз маъқул. Уларнинг бўртиб турган жойи заҳарлидир.

Бу ғайритабиий ҳайвонлар одатда йиртқич бўлади. Улар тиниқ рангли пайпаслагичлари билан бошқа ҳайвонларни тутиб, озиқланадилар.

Бу пайпаслагичлар заҳарли бўлиб, улар ўлжасига найзасини санчиб олади ёки фалаж қилиб қўяди, сўнг ҳайвоннинг марказий қисмига тортиб олинади. Марказий қисм деганимиз унинг ҳам оғзи ва қорнидир.

Айрим ҳайвонлар, масалан, сув дарахтлари ва сув гулзорлари бир-бирига шу қадар ўхшаш ўсимликларки, улар ўлжасини ўлжаси билгунга қадар қўлга туширишлари мумкин.