Қазилма организмлар нима?

Қазилма ўсимликлар ва ҳайвонларни ўрганиш тарихимизни, миллион йиллар олдин қандай ҳайвонлар яшаганини билишимизга ёрдам беради. Бу билан «палеонтология» фани шуғулланади.

Айрим одамлар қазилма организмлар жуда қадим замонда яшаган ҳайвонларнинг қолдиғи, деб ўйлашади. Аслини олганда, қазилма организмларнинг уч тури мавжуд. Биринчи турига чиримай қолган ва шу кунга қадар асл ҳолини йўқотмаган организм аъзолари киради. Қазилма организмлар ҳайвон ёки ўсимликнинг қай тариқа йўқолишидан сўнг ўша ҳайвон ёки ўсимликнинг шакл-шамойилини кўз ўнгимизга келтирадиган нусха ёки босиб туширилган из тарзида бўлиши мумкин. Ҳайвоннинг лой ёки тупроқнинг юза қисмида қолган изи ҳам қазилма организм ҳисобланади.

Шу кунларда бирор аъзодан иборат бўлган қазилма организмлар, асосан организмнинг қаттиқ аъзолари — скелет, чиғаноқлари топилмоқда. Юмшоқ тўқималар чириб кетади. Айрим ҳолларда, 99 фоизи сувдан таркиб топган медуза каби жониворлар қояларда жуда яхши из қолдирган. Музликларда топилган айрим жонзотларнинг нафақат скелет, балки суяк тўқималари ҳам сақланиб қолганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Қазилма организм сифати унинг катта-кичиклигига боғлиқ эмас. Масалан, қаҳрабо парчасида бундан бир неча миллион йил олдин яшаган митти чумоли жуда яхши сақланиб қолган. Ҳайвон ёки ўсимликнинг сақланиш даражаси улар яшаган жойга боғлиқ. Қазилмалар орасида энг кўп топилгани денгиз жониворлариникидир, чунки улар нобуд бўлгач, таналари тезда сув тагидаги чўкиндилар билан қопланиб, натижада чиришдан сақланиб қолади. Ердаги ҳайвон ва ўсимликлар ҳаво ва атроф муҳитнинг емирувчилик таъсири остида бўладилар.

Қазилма организмларни ўрганишимиз шарофати билан биз юз миллионлаб йил илгариги ҳайвонот олами қандай бўлганини билиб оламиз. Мисол учун, қоятошдан топилган қазилма организм бизга миллион йил олдин судралиб юрувчилар даври бўлгани, ўша пайтларда узунлиги 24 метр ва оғирлиги 56 тонна келадиган баҳайбат махлуҳ яшаганини маълум қилади. Булар динозаврлар эди. «Археоптерикс» деб номланувчи илк қушни ҳам биз топилган иккита нусхасидан билиб олганмиз.