Бобур ким бўлган?

Соҳибқирон Амир Темурнинг авлодидан бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1530) 16 аср охирида Фарғонада ҳукмронлик қилганди. У бобомерос Самарқандни қайтариб олмоқни ният қилади, бироқ муваффақиятсизликка учраб, ватанини тарк этади. Кобулни қўлга киритиб, Ҳиндистонга юриш бошлайди. Қўшинни Хайбар довонидан олиб ўтгач, ҳинд текисликларига қараб тушиб боради.

Бобур жангда Деҳли султонини нобуд қилади, кейинги йили эса Агра ёнидаги жангда ражпутларни яксон қилади. Ражпутлар Ҳиндистонда энг яхши жангчи ҳисобланишарди, лекин улар фил устида жанг қилишарди. Бобурнинг навкарлари эса учқур ва чаққон отларда жанг олиб борардилар. Шу боис улар ғалаба қозондилар. Тез орада Бобур бутун Шимолий Ҳиндистонни эгаллайди ҳамда салтанатнинг биринчи ҳукмдори бўлиб қолади. Салтанат эса турли даврларда ўз ҳудудини ўзгартириб, 1857 йилгача ҳукм суриб келди.

Бобур асос солган давлат Буюк Мўғуллар салтанати номини олди.