Амёбанинг ҳам ҳайвон ҳисобланишидан хабарингиз борми?
Бу дилдироқ бир ҳужайрали моддани фақат микроскоп остида кўриш мумкин. Амёбаларнинг асосий турлари чучук сувли дарёлар ва ҳовузларда яшайди. Бироқ амёбаларнинг айрим турлари шўрсув ҳовузлар тубида, зах ерлар ва овқатларда ҳам кун кечиради.
Амёбалар ўз шаклини мудом ўзгартириб туради. У аввал ярмини, кейин қолган ярмини силтаб, ҳаракат қилади. Кўпгина елимшак организмлар каби амёба ҳам шакл ҳосил этаётгандай ҳаракатланади, буни «сохта оёқ» ёки сохта нусха дейишади. Сохта нусха овқатга етган пайти уни ўраб олади ва асосий танаси билан ейди. Шундай қилиб, амёба озиқланади. Унинг оғзи йўқ.
Амёба тирик организмларнинг энг қуйи босқичи саналган содда ҳужайралилар синфига мансуб. Унинг на оёғи, на жабраси бор. Бироқ у сувдан кислород ютади, карбонат ангидрид гази чиқаради, мураккаб ҳайвонлар каби овқат ҳазм қилади.
Амёбаларнинг сезгиси борлиги эҳтимолдан холи эмас. Унга тегилган ёки у асабийлашган пайти дарров ўралиб олади. Амёба ёрқин нур, иссиқ ва совуқ сувдан қочади.
Балоғат ёшидаги амёбанинг ядроси, протоплазма марказидаги майда хол икки қисмга бўлинади. Шундан сўнг амёбанинг ўзи ҳам иккига ажралиб, янги тирик организмларга айланади. Улар ҳам ўз навбатида вояга етгач, ажралиб кетадилар.