Қисқичбақасимонлар нима?

Қисқичбақасимонларда умуртқа бўлмайди, шунинг учун ҳам уларнинг танаси зирҳ ва ҳаракатланувчи бирикма зирҳли лаппаклар билан қопланган. Айрим қисқичбақасимонлар, масалан, дафниялар жуда майда бўлади: бошқалари — креветкалар, лангустлар, краблар йирикроқ бўлади.

Қисқичбақасимонларнинг аксарияти сувда: ё денгизда ё тоза кўлларда яшайди. Баъзи бирлари қуруқликда яшайди. Бунга зирҳга бекиниб оладиган эшакқуртлар киради.