Ўсимликларнинг қайси аъзолари доривор ҳисобланади?

Деярли ҳар бир ўсимликнинг одамга қайсидир жиҳатдан фойдаси тегади. Шу боисдан одамлар қадим замонлардан буён ўсимликлардан касалликларни даволашда фойдаланиб келадилар.

Аммо фойдали моддалар ўсимликнинг бирор аъзосида бўлиши, қолган аъзолари эса ҳатто заҳарли бўлиши мумкин. Масалан, картошка овқат учун яроқли тугунчалар ҳамда заҳарли мева ва баргларга эга.

Айрим ўсимликларнинг илдизи, бошқасининг барги, учинчи бирларининг барги, пўсти ёки гулидан фойдаланилади. Барглардан қайнатма, илдиз ва поясидан сўриб олувчи малҳамлар ва дамлама тайёрланади.

Баъзи ўсимликларнинг сутсимон шираси бўлади. Ундан малҳам ва ёғупа олишда фойдаланилади. Аксар ўсимликларнинг мевасида доривор моддалар йиғилади. Улардан бальзам ва сироплар тайёрланади.

Тиббиётда ишлатиладиган кўпгина ўсимликларнинг таркибий аъзолари гулларида жойлашган бўлади. Уларнинг ҳужайралари ёғ ва мой ишлаб чиқаради, улар ўсимликлар ва гулларга бетакрор ҳид бахш этади.

Кўп ўсимликлар кимё саноатига хомашё ҳозирлайди. Ҳозирга қадар уларнинг сунъий ўриндошлари топилган эмас. Қарағай ёки қорақарағай кертигидан тез қотиб қоладиган елим оқиб чиқади. У лок, бўёқ ва дори тайёрлашда хомашё сифатида ишлатилади.

Каучук ўсимликлардан ҳам шу тарзда шира йиғиб олинади. Бироқ кимёгарлар унинг ўхшашини топишди.