Аввало шуни билингки, ўргимчак — ҳашарот эмас. Улар алоҳида синф бўлиб, ўргимчаксимонлар деб аталади.
Ўргимчакнинг оёғи олтита эмас, саккизтадир, уларнинг тузилиши ҳам мутлақо бошқача. Ўргимчак, гўё икки қисмга бўлинган. Бу аввало, бошкўкракни ташкил этган бош ва кўкрак қафаси ҳамда ундан анча катта бўлган қорнидир.
Ўргимчакларга хос хусусият шундаки, уларнинг ҳаммаси нафис тола ажратиб чиқаради, аммо айрим турлари ундан уя тўқимайди.
Улар толадан қандай фойдаланади?
Барча ўргимчаклар тухумини жойлаштириш учун пилла ўрайди. Пилла уларни ортиқча иссиқ ва кўп сонли душманларидан муҳофаза этади.
Кичкина ўргимчаклар уясидан шамол ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга кўчишда фойдаланадилар.
Сув ўргимчаклари толадан уя асоси сифатида фойдаланадилар. Бошқа ўргимчаклар толадан модаларини жалб этиш учун фойдаланади. Улар бунинг учун атай тўр тўқийдики, урғочи ўргимчак, албатта унга келади.
Аксар ўргимчаклар толадан ўлжа тутишда фойдаланади. У мураккаб тузилишга эга ва хийла мустаҳкамдир. Ўргимчак уясининг биринчи толаси бошқа толаларнинг шунга илдирилиши учун асосийси ҳисобланади. Ана шунда ўргимчак уяси тиниқ қиёфага эга бўлади. Ўргимчак толаларига ёпишқоқ модда билан суртилган, шу туфайли ўлжа танасига дарров ёпишиб қолади.
Ўргимчак уяси айлана шаклда бўлмайди, чунки учлар марказдан йироқ жойларда, турли масофаларда бирикади. Тўқилган уяга ўргимчак танасига илашиб турган яна бир толани бириктиради.
Бу тола нима учун зарур? Ҳашаротлар ўргимчак уясига учиб келади ва қочиб чиқишга ҳаракат қилиб, ўралиб қолади. Улар тўрни қимирлатишади, ўргимчак сигнал толаси орқали ўлжа тушганини сезади.
У мажолсиз бўлиб қолган ҳашаротга яқинлашиб, унга ҳолсизлантириб ташлайдиган суюқлик пуркайди. Шундан кейин у ўз ўлжасини бамайлихотир паққос туширади.
Ўргимчакка тола нима учун кераклиги мана шунда!