Дунёнинг энг бой кишилари (Forbes 2006)

Ҳар йилги анъанага кўра Forbes журнали дунёнинг энг бой кишилари – миллиардерлар рўйхатини эълон қилди. Унга жами 793 нафар миллиардер киритилган. Журналнинг ҳисоб-китобларига қаранганда охирги йилда дунёдаги миллиардерлар сони 102 нафарга кўпайган ва ҳозирда жами 793 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг маблағи эса 18 фоизга ошиб, жами 2,6 триллион долларга етган. Форбес бош муҳаррири Луиза Кроллнинг таъкидлашича, 2005 йилда Россия (108 %), Ҳиндистон (54 %) ва Бразилия (38 %) фонд биржаларидаги жонланиш ва кучли ўсиш рейтингга катта таъсир кўрсатди.

Рўйхатнинг дастлабки иккита ўрни америкаликларга насиб қилди. Майкрософт компаниясининг раиси Билл Гейтс ўз капиталини $46,5 миллиарддан (2005) $50 миллиардга оширишга эришган бўлса, инвестор Уоррен Баффетнинг капитали эса $2 миллиардга камайиб кетди ($42 миллиард). Учинчи ўринга Мексика телекоммуникация магнати Калос Слим Хелу кўтарилиб олди ($30 миллиард). IKEA мебель магазинлари тўри раҳбари Ингвар Кампрад эса тўртинчи ўринни ($28 миллиард) банд этди. Пўлат империясига асос солган ҳиндистонлик Лакшми Миттал эса бу йил 5-ўрин билан ($23,5 миллиард) билан кифояланди.

Forbesнинг доллар миллиардерлари рўйхатига 32 россиялик бойлар киритилган. Улардан 7 нафари рейтингда биринчи марта иштирок этмоқда. Россиялик миллиардерлар рўйхатини Чукотка губернатори ва Лондоннинг «Арсенал» футбол клуби эгаси Роман Абрамович бошқариб турибди. Хитойда эса 8 миллиардер мавжуд. Бу йилги рўйхатга АҚШдан 44 янги номзодлар киритилган.

Рўйхатдаги энг ёш миллиардер Ливаннинг ўтган йили ўлдириб кетилган собиқ бош вазирининг 22 ёшли қизи Ҳинд Ҳаририйдир ($1,4 миллиард).

1-ўрин
Уилям Гейтс III (Билл Гейтс)

Ёши: 50
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Microsoft
Маблағи: 50.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Медина, Вашингтон штати, АҚШ
Саноат соҳаси: Дастурий таъминот
Оилавий аҳволи: оилали, 3 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Гарвард университети (тугалламаган)

Дунёнинг биринчи рақамли миллиардери Билл Гейтснинг капитали бир йилда 3.5 миллиард долларга кўпайган. Бу жаноб Гейтс
ойига – $291 666 667
кунига – $9 589 041
соатига – $399 543
минутига – $6 659
секундига – $111 даромад қилади деганидир.

2-ўрин
Уоррен Баффет

Ёши: 75
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Berkshire Hathaway
Маблағи: 42.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Омая, Небраска штати, АҚШ
Саноат соҳаси: Инвестиция
Оилавий аҳволи: 3 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Небраска университети бакалаври, Колумбия университети магистри

3-ўрин
Карлос Слим Хелу

Ёши: 66
Бойлиги: Меросни кўпайтириш
Манба: Telecom
Маблағи: 30.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Мексика
Яшаш жойи: Мехико шаҳри, Мексика
Саноат соҳаси: Коммуникация
Оилавий аҳволи: 6 нафар фазанди бор

4-ўрин
Ингвар Кампрад

Ёши: 79
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Ikea
Маблағи: 28.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Швеция
Яшаш жойи: Лузанна, Швейтсария
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: оилали, 4 нафар фарзанди бор

5-ўрин
Лакшми Миттал

Ёши: 55
Бойлиги: Меросни кўпайтириш
Манба: Steel
Маблағи: 23.5 миллиард доллар
Фуқаролиги: Ҳиндистон
Яшаш жойи: Лондон, Буюк Британия
Саноат соҳаси: Ишлаб чиқариш
Оилавий аҳволи: оилали, 2 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Калкутта Авлиё Хавиер коллежи бакалаври

6-ўрин
Пол Аллен

Ёши: 53
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Microsoft
Маблағи: 22.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Сиетл, Вашингтон штати, АҚШ
Саноат соҳаси: Дастурий таъминот
Оилавий аҳволи: уйланмаган
Олий таълим: Вашингтон давлат университети (тугалламаган)

7-ўрин
Бернард Арнаулт

Ёши: 57
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: LVMH
Маблағи: 21.5 миллиард доллар
Фуқаролиги: Франция
Яшаш жойи: Париж, Франция
Саноат соҳаси: Кўп қиррали
Оилавий аҳволи: оилали, 5 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Париж политехника институти бакалаври

8-ўрин
Шаҳзода Алвалид бин Талал Алсауд

Ёши: 49
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Инвестициялар
Маблағи: 20.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Саудия Арабистони
Яшаш жойи: Риёд, Саудия Арабистони
Саноат соҳаси: Инвестиция
Оилавий аҳволи: ажрашган, 2 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Менло коллежи бакалаври, Сиракуза университети магистри

9-ўрин
Кеннет Томсон ва оиласи

Ёши: 82
Бойлиги: меросни кўпайтирган
Манба: Полиграфия ва чоп этиш
Маблағи: 19.6 миллиард доллар
Фуқаролиги: Канада
Яшаш жойи: Торонто, Канада
Саноат соҳаси: Медия
Оилавий аҳволи: оилали, 3 нафар фарзанди бор

10-ўрин
Ли Ка-шинг

Ёши: 77
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Турли соҳалар
Маблағи: 18.8 миллиард доллар
Фуқаролиги: Гонг Конг
Яшаш жойи: Гонг Конг
Саноат соҳаси: Кўп қиррали
Оилавий аҳволи: 2 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Олий мактаб (тугалланмаган)

11-ўрин
Роман Абрамович

Ёши: 39
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Нефть
Маблағи: 18.2 миллиард доллар
Фуқаролиги: Россия
Яшаш жойи: Лондон, Буюк Британия
Саноат соҳаси: Нефть/газ
Оилавий аҳволи: оилали, 5 нафар фарзанди бор
Олий таълим: тугалланмаган

12-ўрин
Майкл Делл

Ёши: 41
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Dell
Маблағи: 17.1 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Остин, Техас, АҚШ
Саноат соҳаси: Технология
Оилавий аҳволи: оилали, 4 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Техас университети (тугалланмаган)

13-ўрин
Карл Албрехт

Ёши: 86
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Супермаркетлар
Маблағи: 17.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Германия
Яшаш жойи: Мюлхен ан дер Рур, Германия
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: оилали, 2 нафар фарзанди бор

14-ўрин
Шелдон Аделсон

Ёши: 72
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Казино ва меҳмонхоналар
Маблағи: 16.1 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Лас-Вегас, Невада штати, АҚШ
Саноат соҳаси: Кўнгилочар ўйинлар
Оилавий аҳволи: оилали, 5 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Нью.-Йорк Сити коллежи (тугалланмаган)

15-ўрин
Лилиан Беттенкоурт

Ёши: 83
Бойлиги: мерос
Манба: L’Oreal
Маблағи: 16.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Франция
Яшаш жойи: Париж, Франция
Саноат соҳаси: Ишлаб чиқариш
Оилавий аҳволи: оилали, 1 нафар фарзанди бор

15-ўрин
Лавренс Эллисон

Ёши: 61
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Oracle
Маблағи: 16.0 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Силикон водийси, Калифорния, АҚШ
Саноат соҳаси: Дастурий таъминот
Оилавий аҳволи: оилали, 2 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Иллинойс университети (тугалланмаган)

17-ўрин
Кристи Уолтон

Ёши: 51
Бойлиги: мерос
Манба: Wall-Mart
Маблағи: 15.9 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Жексон, Ваёминг, АҚШ
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: 1 нафар фарзанди бор

17-ўрин
Жим Уолтон

Ёши: 59
Бойлиги: мерос
Манба: Wall-Mart
Маблағи: 15.9 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Бентонвил, Арканзас, АҚШ
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: оилали, 4 нафар фарзанди бор

19-ўрин
С Робсон Уолтон

Ёши: 62
Бойлиги: мерос
Манба: Wall-Mart
Маблағи: 15.8 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Бентонвил, Арканзас, АҚШ
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: ажрашган, 3 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Арканзас ва Колумбия университети бакалаври, ҳуқуқшунослик фанлари доктори

20-ўрин
Элис Уолтон

Ёши: 56
Бойлиги: мерос
Манба: Wall-Mart
Маблағи: 15.7 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Форт Ворс, Техас, АҚШ
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: ажрашган, фарзанди йўқ
Олий таълим: Тринити университети бакалаври

21-ўрин
Хелен Уолтон

Ёши: 86
Бойлиги: мерос
Манба: Wall-Mart
Маблағи: 15.6 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Бентонвил, Арканзас, АҚШ
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: 4 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Оклахома университети бакалаври

22-ўрин
Тео Албрехт

Ёши: 83
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Супермаркетлар
Маблағи: 15.2 миллиард доллар
Фуқаролиги: Германия
Яшаш жойи: Фёр, Германия
Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ
Оилавий аҳволи: оилали, 4 нафар фарзанди бор

23-ўрин
Амансио Ортега

Ёши: 70
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Zara
Маблағи: 14.8 миллиард доллар
Фуқаролиги: Испания
Яшаш жойи: Ла Коруня, Испания
Саноат соҳаси: Кийим-кечак
Оилавий аҳволи: оилали, 3 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Олий мактаб (тугалланмаган)

24-ўрин
Стевен Балмер

Ёши: 50
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Microsoft
Маблағи: 13.6 миллиард доллар
Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари
Яшаш жойи: Редмонд, Вашингтон, АҚШ
Саноат соҳаси: Дастурий таъминот
Оилавий аҳволи: оилали, 3 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Гарвард университети бакалаври, Стенфорд университети магистри

25-ўрин
Азим Премжи 

Ёши: 60
Бойлиги: ўзи ишлаб топган
Манба: Дастурий таъминот
Маблағи: 13.2 миллиард доллар
Фуқаролиги: Ҳиндистон
Яшаш жойи: Бангалор, Ҳиндистон
Саноат соҳаси: Технология
Оилавий аҳволи: оилали, 2 нафар фарзанди бор
Олий таълим: Стенфорд университети бакалаври