601. Саррожлик нима?
Жавоб: От асбобларини ясовчи ҳунармандчилик.
602. 1499 йил испанлар уммон оша Жанубий Америка қирғоғига яқинлашгач, ушбу маконнинг табиатини Венецияга қиёслайдилар. Ва уни эркалаб кичик Венеция деб аташади. Бу давлат ҳозирда қандай номланади?
Жавоб: Венесуела.
603. Асадбекнинг ўғиллари исми нима эди? (“Шайтанат”)
Жавоб: Абдусамад, Абдулҳамид.
604. Анвар ишлаб чиққан дунё формуласи қанақа эди? (“Шайтанат”)
Жавоб: Ҳ (Ҳақиқат) = хиёнат + риё + ҳасад + очкўзлик + адоват + ғийбат + нифоқ + шуҳратпарастлик + мансабпарастлик – виждон + иймон + ҳаё = 0.
605. Абу Муслим бошчилигидаги қўзғолочиларнинг рамзий ранги қайси?
Жавоб: Абу Муслимнинг кийими қора рангда бўлган. Аббосийлар сулоласи ўзларига рамзий ранг сифатида асосан қора рангини танлашган.
606. Аббосийлар давлатининг биринчи ҳукмдори.
Жавоб: Абу-ал Аббос (ас-Саффаҳ).
607. Элчин қиморда ютқазиб қўйган Жалолнинг лақаби нима эди? (“Шайтанат”)
Жавоб: Шилимшиқ.
608. Муқаннанинг асл исми?
Жавоб: Ҳошим ибн Ҳаким.
609. Зайнабга “қараган” ҳамширанинг исми. (“Шайтанат”)
Жавоб: Мардона.
610. Асадбекнинг грузин қадрдонлари ким эди? (“Шайтанат”)
Жавоб: Сулико ва Илико.
611. Элчиннинг биринчи турмуш ўртоғи. (“Шайтанат”)
Жавоб: Ноила.
612. Хонгирейнинг асл исми. (“Шайтанат”)
Жавоб: Афтандил.
613. Манзуранинг ролини қайси актриса ижро этган? (“Шайтанат”)
Жавоб: Гулчеҳра Жамилова.
614. Американинг ягона католик президенти ким бўлган?
Жавоб: Жон Кеннеди.
615. Қуръони каримдаги “бисмиллоҳ”сиз бошланувчи ягона сура қайси?
Жавоб: “Тавба” сураси.
616. Қуръони каримдаги энг узун оят қайси?
Жавоб: Қуръони каримдаги энг узун оят “Бақара” сурасининг 282-оятидир.
617. Қуръони каримнинг охирги ояти қайси?
Жавоб: Қуръони каримдаги энг охирги каломи “Бақара” сурасининг 281-оятидир:
“Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди”.
618. “Эсланг, Юсуф отасига деган эди: «Эй ота, мен тушимда ўн бир юлдузни, яна қуёш ва ойни кўрибман. Ҳаммалари менга сажда қилишаётган эмиш». (Юсуф сурасидан)
Савол: Юсуф алайҳиссалом ушбу тушни кўрганда неча ёшда эдилар?
Жавоб: 12 ёшда.
619. Юсуф сурасида иштирок этган шахсларнинг сони нечта? Сурада нечта хислат таърифланган?
Жавоб: 19 та.
620. Қуръони каримнинг энг ўртасидаги сўз қайси? У қайси сурада?
Жавоб: “Каҳф” сураси, 19-оятдаги “валяталаттаф” калимаси.
621. Юсуф қиссасидаги Миср шоҳи ким эди?
Жавоб: Райён бинни Валид.
622. (Кунларнинг бирида Миср мамлакатининг) шоҳи: «Мен тушимда еттита ориқ сигир еттита семиз сигирни еяётганини ва еттита яшил бошоқ билан бирга бошқа қуриган (етти бошоқ) ни кўрдим. Аъёнларим, агар тушларнинг табирини айта олувчи бўлсангизлар, бу тушимнинг таъбирини (менга) айтинглар-чи», деди. (Юсуф сурасидан)
Ушбу тушга таърифни ҳеч ким топа олмади. Кейин Юсуф алайҳиссаломга мурожаат қилишди. Ҳазрат Юсуф тушни қандай таъриф қилдилар?
Жавоб: (Юсуф деди):” Сизлар пайдар-пай етти йил дон экинглар. Кейин ўриб олган ҳосилингизни ўз бошоғида қолдиринглар, магар ейдиган озгина озуқаларингизни янчиб олинглар. Сўнгра ўша серҳосил етти йилдан кейин етти йил қаҳатчилик бўлиб, улар учун тайёрлаб-асраб қўйган бор ҳосилингизни еб кетар. Магар озгина уруғлик учун асраб қўйган донларингизгина қолур. (Юсуф сураси, 47-48).
623. Қуръони каримда нечта пайғамбарнинг номлари келган?
Жавоб: Муқаддас Қуръони Каримда 25 та пайғамбарларнинг исмлари келган. Булар: Одам, Идрис, Иброҳим, Исмоил, Исхоқ, Нуҳ, Ҳуд, Шуайб, Солиҳ, Лут, Ёқуб, Юсуф, Юнус, Илёс, Аляса,Зулкифл, Айюб, Довуд, Сулаймон, Закариё, Яҳё, Мусо, Ҳорун, Ийсо ва Муҳаммад алайҳис саламлардир.
624. Қуръони каримнинг дастлабки туширилган оятлари неча калимадан иборат эди?
Жавоб: 18 калимадан иборат эди (“Алақ” сураси, 1-5 оятлар).
625. Абу Бакр Сиддиқнинг Қуръон мусҳафларини жамлашда бош бўлган Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг котиблари ким эди?
Жавоб: Зайд ибн Собит.
626. Халифа Усмон ибн Аффон Қуръони каримни 7 нусха кўчириб қайси юртларга юборгандилар?
Жавоб: Макка, Шом, Яман, Баҳрайн, Басра, Куфага, бир нусхаси Мадинада қолган.
627. 40 ёшида кар бўлиб қолган машҳур композитор ким?
Жавоб: Бетховен.
628. Жанубий Африканинг туб-жой аҳолиси бўлган қабилалар қайси?
Жавоб: Койкой (готтентот) ва сан (бушмен).
629. Қоҳира шаҳри қачон ва ким томонидан асос солинган?
Жавоб: 969 йили Фотимийлар амирларидан Жавҳар ас-Сақалий томонидан асос солинган.
630. Ҳудудининг кўп қисми каналлар билан туташгани учун “Шарқ Венецияси” деб аталадиган шаҳар?
Жавоб: Басра.
631. Замонавий оптика фанига асос солган, ғарб олами кўз соҳасида амалиёт бошлашидан роса 1000 йил илгари игналар ёрдамида кўз пардасини алмаштриб, каторактани даволаган араб олими ким эди?
Жавоб: Ибн ал-Хайсам.
632. Кўчалари Европа қитъасида биринчи марта ёруғлик билан таъминланган шаҳар қайси?
Жавоб: Испаниянинг Кордоба шаҳри. Араб халифалигининг катта шаҳарларидан бири бўлган.
633. 1009 йили Қуддусдаги насронийлар черковини ёқиб юборган мисрлик халифа ким эди?
Жавоб: Халифа ал-Ҳаким.
634. Қуддус шаҳри салибчилар томонидан қачон олинди?
Жавоб: 1099 йил, 15 июл куни салибчилар Қуддусга бостириб киришди. Бутун шаҳар аҳолиси қиличдан ўтказилди.
635. Қуддус шаҳрини биринчи марта фатҳ қилган халифа ким эди?
Жавоб: Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
636. Хоразмшоҳлар давлатининг асосчиси ким?
Жавоб: Отсиз.
637. “Бухоро давлатининг девори ўзим бўламан” деган Бухоро ҳукмдори ким?
Жавоб: Исмоил Сомоний.
638. “Ҳуррият” газетаси қачондан чиқа бошлаган?
Жавоб: 1996 йил, декабр.
639. Ўзбекистон интернет тармоғига қачон уланган?
Жавоб: 1996 йил, май.
640. Басра шаҳри қачон ва ким томонидан асос солинган?
Жавоб: 637 йили халифа Умар р.а. томонидан асос солинган.
641. Қуддус шаҳрини салибчилардан озод қилган ва иккинчи марта фатҳ қилган Ислом саркардаси ким эди?
Жавоб: Салоҳиддин Айюбий.
642. Жаҳон тарихида энг кўп муддат ҳукмронлик қилган империя қайси?
Жавоб: Усмонийлар империяси. Қарийб 7 аср ҳукмронлик қилишган.
643. Чингизхоннинг ўғилларининг исми?
Жавоб: Жўжи, Ўқтой, Чиғатой, Тулу.
644. Чингизхон вафотидан кейин ким улуғ хоқон деб эълон қилинади?
Жавоб: Ўқтой.
645. Чингизхон қайси ўғлига Эрон, Ҳиндистон ва Хуросонни беради?
Жавоб: Тулу.
646. Маҳмуд Торобийнинг касби нима эди?
Жавоб: Ғалвир ясовчи.
647. Мўғуллар Русияни босиб олиб, қайси давлатга асос соладилар?
Жавоб: Олтин Ўрда.
648. Қарши шаҳрига ким асос солади?
Жавоб: Мўғул хони Кебекхон.
649. Жанги лой кимлар ўртасида бўлиб ўтган?
Жавоб: Ушбу жангда бир томондан Амир Темур ва Амир Ҳусайн ва иккинчи томондан Илёсхўжа иштирок этган. Жанги лой 1365 йил 22 майда бўлиб ўтади. Ўша жангда кучли жала қуйиб, жанггоҳ ботқоққа айланиб кетади. Шунинг учун шундай номни олган.
650. Сарбадорлар ҳаракатининг шиори нима эди?
Жавоб: Мақсадга эришиш йўлида ҳақиқат учун бошимизни дорга осишга ҳам тайёрмиз.
651. Сарбадорлар ҳаракатига бошчилик қилган уч шахс кимлар?
Жавоб: Мавлонзода Самарқандий, Хирдаки Бухорий ва Абу Бакр.
652. Мўғуллар ҳумронлиги даврида ер солиғи қандай аталган?
Жавоб: Калон.
653. Ҳазрати Умарнинг иймонга келишларига сабабчи бўлган аёл ким?
Жавоб: Сингиллари Фотима бинти Ҳаттоб.
654. Рафаэль қаламига мансуб “Ғарбнинг буюк олимлари” картинасида Платон ва Аристотеллар билан бирга тасвирланган Аверроес қайси Шарқ олимининг европача исми?
Жавоб: Машҳур исломий файласуф Ибн Рушд.
655. Константинополни фатҳ қилган турк султони ким эди?
Жавоб: 1453 йили Султон Меҳмет Фотиҳ томонидан Константинопол фатҳ этилди.
656. Турк султони Сулаймоннинг асли келиб чиқиши польшалик бўлган севимли хотини ким эди?
Жавоб: Роксалана (Ҳуррам).
657. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.дан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба ким?
Жавоб: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу.
658. Машҳур адиблар Шекспир ва Сервантес ҳаётида қандай боғлиқлик ва бир хиллик мавжуд.
Жавоб: Иккаласи ҳам бир кунда – 1616 йилнинг 23 апрелида вафот этишган.
659. Қайси Америка президенти томорқасида марихуана етиштирган?
Жавоб: Жорж Вашингтон.
660. Телефон кашфиётчиси Александр Белл бирон марта ҳам онаси ва хотинига қўнғироқ қилмаган. Нима учун?
Жавоб: Чунки улар гунг бўлишган.
661. Наполеон қайси ҳайвондан қўрқиш дардига мубтало бўлган?
Жавоб: Айлурофобия – мушуклардан қўрқиш.
662. Дунёдаги энг катта музлик қайси?
Жавоб: Дунёдаги энг катта музлик Антарктидадаги – Ламберт музлиги бўлиб, унинг майдони қарийб 1 млн км2ни ташкил этади. Ламберт музлигининг кенглиги 64 км, узунлиги эса 700 км дан зиёддир.
663. Қайси сайёра бошқаларига нисбатан тезроқ ўз ўқи атрофида айланади?
Жавоб: Юпитер.
664. Буюк Британиядаги энг катта кўл қайси?
Жавоб: Буюк Биританиядаги энг катта кўл – Лох-Ней бўлиб, Шимолий Ирландияда жойлашган. Майдони – 396 км кв.
665. Дунёдаги энг катта ғор қайси ва қаерда жойлашган?
Жавоб: Дунёдаги энг катта ғор Саравак-Чеймбер (малайчаси Лубанг-Насиб-Багус) бўлиб, у Малайзиянинг Саравак штатидаги Гунунг-Мулу миллий паркида жойлашган. Ғорнинг узунлиги – 700 км, ўртача кенглиги – 300 м.
666. Майдони Европадан 4 марта кичик бўлган космик жисм?
Жавоб: Ой. Диаметри 3476км.
667. Ислом душмани – Абу Жаҳлнинг асл исми нима эди?
Жавоб: Амр ибн Ҳишом.
668. Ҳадича разияллоҳу анҳунинг олдинги эрларидан қолган фарзандлари ким эди?
Жавоб: Ҳола.
669. Дунёдаги энг ифлос дарё қайси?
Жавоб: Дунай.
670. Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романида Қозонгап қаерга дафн этилади?
Жавоб: Маллақумдичоп тепалигига.
671. Кемадаги энг ёши кичик матрос нима дейилади?
Жавоб: Юнга.
672. Қайси юнон файласуфи ўз мактаби эшигига “Геометриядан хабарсиз кишининг бу остонадан ўтиши ман этилади” деб ёзиб қўйган?
Жавоб: Платон.
673. “Ҳар ишни қилмиш одамизод
Тафаккур бирла билмиш одамизод”
Ушбу парча Алишер Навоийнинг қайси достонидан олинган?
Жавоб: “Фарҳод ва Ширин”.
674. Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достонида Баҳром Дилором ҳақида кимдан эшитган эди?
Жавоб: Жаҳонгашта Монийдан.
675. Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонида Мажнун кимнинг қизига никоҳланган эди?
Жавоб: Навфалнинг қизига.
676. 1865 йил Тошкентни босиб олган рус қўшинларига қайси генерал бошчилик қилган?
Жавоб: Генерал Черняев.
677. Манқурт(қул) сўзини қайси адиб биринчи бўлиб ўз асарларида ишлатган?
Жавоб: Маҳмудхўжа Беҳбудий.
678. Баскетбол саватчасининг баландлиги қанча?
Жавоб: 3.05 метр.
679. Денгиз карамининг фандаги номи?
Жавоб: Ламинария.
680. Механик соатда маятник ишлатишни ким таклиф қилган?
Жавоб: Галилео Галилей.
681. Биринчи чойхона қаерда пайдо бўлган?
Жавоб: Японияда.
682. Қачон ва нечанчи йилда АҚШда илк маротаба сайлов натижаларини олдиндан билишда компютердан фойдаланилган?
Жавоб: 4 ноябрь 1952 йилда.
683. Европадаги илк қўриқхона нечанчи йилда қаерда ташкил топган?
Жавоб: 1909 йилда Швецияда.
684. Қайси сайёрада энг узун кун ва энг қисқа йил бўлади?
Жавоб: Меркурий (Меркурийдаги 1 кун ернинг 176 кунига тенг).
685. Улуғбек расадхонасини ким қазиб ўрганиб, секстантни топишга муяссар бўлган?
Жавоб: Вяткин.
686. Ким Мирзо Улуғбекнинг вояга етгунига қадар оталиғи бўлган?
Жавоб: Амир Шоҳмалик.
687. Амир Темур вафотидан кейин Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштира олган темурийзода ким?
Жавоб: Шоҳруҳ Мирзо.
688. Илк ўрта асрларда “деҳқон” сўзи қандай маънони англатган?
Жавоб: “Қишлоқ ҳокими”.
689. “Қуббатул илм вал адаб” унвонига сазовор бўлган шаҳар?
Жавоб: Шаҳрисабз.
690. Ҳеч қандай ўлчамга эга бўлмаган энг содда геометрик шакл?
Жавоб: Нуқта.
691. Наполеон оилада нечанчи фарзанд бўлган?
Жавоб: Иккинчи.
692. Христиан руҳонийларининг ибодат вақти киядиган либоси нима дейлади?
Жавоб: Риза.
693. Шайбонийлар сулоласидан чиққан энг охирги ҳукмдор ким?
Жавоб: Пирмуҳаммад.
694. “Абдулланома” асарининг муаллифи ким ва бу асарнинг бошқача номи нима?
Жавоб: “Шарафномаи шоҳий”, Ҳофиз Таниш Бухорий.
695. Мир Араб мадрасаси қайси ҳукмдорнинг даврида қурилган?
Жавоб: Убайдуллахон.
696. Энг узоқ вақт сувсиз юра оладиган ҳайвон қайси?
Жавоб: Каламуш.
697. Умрининг 75 %ини уйқуда ўтказадиган ҳайвон қайси?
Жавоб: Ялқов.
698. “Тушунмаймиз” маъносини англатувчи ҳайвон қайси?
Жавоб: Кенгуру.
699. Уча оладиган ягона сут эмизувчи ҳайвон қайси?
Жавоб: Кўршапалак.
700. Ўзини кўзгуда таний оладиган ягона ҳайвон қайси?
Жавоб: Шимпанзе.