Кирилл ва Мeфодий ким бўлган?

Христианлар учун мажусийларни ўз динларига жалб этиш асосий вазифа ҳисобланган. Улар қолоқ варварлар қабилаларида ўз динларини тарғиб қилишган. Роҳиблар мажусийларни ўз динларига даъват қилганлар.

Константинопол кўплаб ўз миссионерларини ана шу вазифани ҳал этиш учун Осиёга ва Шарқий Европага йўллар эди. Улар орасида энг машҳурлари Кирилл ва унинг биродари Мефодий бўлган. 760—865 йилларда улар ёввойи турмуш тарзига кўра, Аттила хунларига тенглаштириладиган болгарларни христиан динига ўтказганлар. Болгарларда шу давргача ёзув йўқ эди. Кирилл улар учун Алифбе тузган. Мазкур алифбе — Кириллица деб аталиб, то ҳанузгача болгарлар ва россияликлар ундан фойдаланишади.