Амeрикадаги қадимий цивилизациялар қачон дунёга кeлган?

Бугунги кунда ҳам, гарчи узоқ йиллар илмий тадқиқотлар олиб борилган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳанузгача қадимий шаҳарлар ва цивилизацияларнинг қачон пайдо бўлганлиги сир бўлиб қолмоқда. Оддий ва жўн деҳқон қишлоқлари бирданига кенг ва обод шаҳарларга айланиб, улар аҳолиси минглаб кишиларга етган, бу шаҳар аҳолиси орасида — коҳинлар, ҳунармандлар ва амалдорлар тоифаси алоҳида-алоҳида кун кечиришган. Бу жараён турли даврларда дунёнинг турли бурчакларида юз берган.

Америкадаги илк шаҳарлар Марказий Американинг чакалакзор — жунглиларида, шунингдек Жанубий Америкада, Перу ва Боливия тоғларида тахминан эрамизгача бўлган Х асрларда пайдо бўлган.