Сардина ўзида нимани ифода этади?

Сардина кичкина сарғиш-яшил рангли балиқ бўлиб, сельдлар оиласига мансубдир. Уларнинг энг каттаси 25 сантиметр чиқади. У бошқа сельдлар каби қуритилган ҳолда овқатга ишлатилади.

Сардиналар вояга етмаган пайти тутилади ва улардан консерва қилинади. Тутилган балиқни аввало, чучук сувли ҳовузга солишади. Сўнг уларнинг ичак-чавоғини тозалашади, калласи кесиб ташланади ва тангачалардан тозаланади. Шундан кейин балиқ шўр аралашмада тобланади ва қуритиш қурилмасидан ўтадиган катта ванналарга тахтланади.

Сардиналар қайнаб турган ёғда тахминан беш дақиқа пиширилади. Сўнг, қайноғи ўчгач, улар кичик ясси консерва банкаларига солинади ва қуриб қолмаслиги учун яна ёғ қуйилади.

Тинч океанининг Шимолий Америка соҳилларида яшайдиган сардинанинг бир тури овланадиган балиқлар орасида энг маҳсулдоридир. Бу балиқдан бир мавсумда 560 миллион килограмм атрофида овлашади!

Сардиналар Европанинг Ўрта Ер денгизи ва Франциянинг ғарбий соҳилларида яшайди. Айтганча, «сардина» сузи Сардиния ороли номидан олинган, чунки бу балиқ биринчи марта мана шу орол атрофида кўп миқдорда овланган. Тинч океани соҳилларидан овланадиган сардиналар консерва қилишга мутлақо яроқсиздир, улар буёқ ва ёғ олиш учун қайта ишланади, шунингдек, уй паррандалари ва молларига озуқа тайёрланади.

Сардинанинг модаси бир мавсумда, асосан апрель—май ойларида 100—300 мингтагача увулдириқ ташлаши мумкин. Увулдириқ тахминан уч кунда етилади, уч ойдан сўнг тўп-тўп қилиб йиғиштирилади. Сардиналар майда ўсимликлар ва микроорганизмлар билан овқатланади, ўз навбатида уларнинг ўзи катта балиқларга, масалан лососга ем бўлади. Улар гала-гала бўлиб, сув сатҳига яқинлашиб кўчадилар.