Кўпгина ҳашаротлар учун олам гунг. Аммо қора чигиртка, саранча, чирилдоқ ва тунги капалакларнинг эшитиш аъзолари бор. Аммо улар бошида эмас, оёғида, тўғрироғи, қорнида жойлашган.
Айрим қора чигиртка ва чигирткаларнинг қулоқ пардаси олд оёқларида ўрнашган. Оёқларини ҳар ёнга қимирлатиб, улар товуш келаётган томонни билишга ҳаракат қиладилар.
Саранчанинг қулоғи орт панжаларининг пойидаги қорнида жойлашган. Чигирткалар эшитиш қобилиятига эга бўлгани билан қулоқлари анчайин ғайриоддий ва ғайриодатий жойда ўрнашган.
Ҳашаротларнинг эшитиш аъзолари бизникидан кўра содда тузилган, аммо анчайин сезгир. Тунги капалакларнинг эшитиши кўршапалаклар учганда чиқарадиган овозни эшитишга мослашган. Масалан, одам кўршапалаклар овозини фарқлай олмайди. Капалак эса хавфли чийилдоқни сезиб, дарров бошқа томонга бурилади ёки ер томон шўнғийди.