Фиорд (қирғоқлари қояли, тор ва чуқур денгиз кўрфази)лар қитъалар қалин муз ва қор қатлами билан қопланган муз даврида пайдо бўлган.
Бу музлар, ўз навбатида, секин ҳаракатланаётган муз дарёларидан иборат музликлар юзага келишига сабаб бўлган.
Бир неча ўн метрдан иборат музликлар тоғлардан водийлар томон силжиётиб, ўзига йўл оча боради. Уларнинг ҳаракат кучи ўта юқори бўлади.
Дастлаб музликлар ўтган йўлларда тор даралар ҳосил бўлади, кейинчалик музнинг бетизгин кучи, ўзига пастга томон йўл очажак, уларни кенгайтириб юборади. Дара аста-секин чуқурлаша ва кенгая боради.
Муз даври тугагач, қор ва муз эрий бошлайди. Муз эриган сари дарёлар ҳам кенгая боради. Шу билан бир вақтда денгиз суви кўтарила бошлайди. Шундай қилиб, дарёлар ўрнида фиордлар пайдо бўлади.
Фиорд қирғоқлари, одатда, нишаб қоялардан иборат бўлади. Қояларнинг баландлиги 1000 метр (3000 фут) гача етади.
Баъзи фиордлар шу даражада чуқурки, улардан кемалар ҳам бемалол ўтиб кетиши мумкин. Аксарият фиордлар Финляндия ва Гренландиянинг қирғоқ бўйларида жойлашган. Аммо энг чиройли фиордлар Норвегиядадир. Энг узун фиорд ҳам Норвегияда бўлиб, Согне-фьорд деб аталади. Унинг узунлиги — 180 км.