Ғозлар нима учун тизилиб учади?

Тасаввур этинг, осмоннинг қаеридандир «ғаға-ға»лаган овоз эшитиляпти. Дарров бошингизни кўтарасиз ва шу он осмонда понасимон тизилиб, жануб томон учиб бораётган ғозларни кўрасиз.

Ғозлар тизими 80 километр-соат тезликда учиб боради. Уларнинг нега шундай учаётганини тахмин қилишимиз мумкин. Ва сиз, самолётлар ҳам бир-бирини кўриб бориш, биринчи бўлиб учаётган самолёт орқасидан бошқалари учиб боришини биласиз. Учиб кетаётган ғозларнинг ҳам кечаси, ҳам кундузи йўлни яхши биладиган, ақлли, кўпни кўрган йўлбошчиси бўлади. Понасимон тизим самолётлар каби ғозлар учун ҳам қулайдир.

Ғозларнинг 40 га яқин тури мавжуд. 10—12 тури Қўшма Штатларда яшаб, деярли қишни ўтказади. У Канада қуши деб ҳам аталади.

Ғозларнинг энг кенг тарқалган тури «Канада ғози»дир. Кўчиш даврида у бутун Шимолий Американи босиб ўтади. Унинг боши қора, бўйнида қалин оқ доғи бўлиб, тумшуғи олдида кенгаяди ва баъзи пайтларда ҳар икки бетига ёйилади.

Канада ғози бир макиёни билан бир умр бирга яшайди. Унинг суйган овқати капалаклардир, аммо чувалчанг ва бошқа ҳашаротлар билан тамадди қилишни ҳам канда қилмайди. Кўпроқ ўсимликлар — ёввойи гуруч, шакарқамиш илдизларини ейди. У ўз уясини ерни кўкраги баробар қазиб кўради.

Канада ғози тансиқ таом ҳисобланади ва яқин давргача ҳар йили минг-минглаб тутиларди. Ҳар бир ғознинг оғирлиги 5—6 килограмм тош босади, аммо ҳозирги пайтда бу қушларни ов қилмаслик тўғрисида қонун қабул қилинган.