Хонқизилар оиласига мансуб беғараз қўнғизларнинг уч мингдан ошиқ тури мавжуд. Қора холли, қанотчалари тўқ қизил бу қўнғизларни таниш мушкул эмас. Ёзда уларни истаган жойда: далада ҳам, ўрмону шаҳарларда ҳам учратиш мумкин. Қишни улар ҳар хил: бири игнабарг дарахтлар орасида, бошқалари қари дарахтнинг кўчиб тушган қобиги тагида ўтказади. Учинчилари 4 — 5 та бўлиб, букилиб қолган барглар ичига кириб олади. Хазон узилиб тушгач, устига юмшоқ, иссиқ ёстиқ мисоли бошқа барглар келиб тушади. Айрим хонқизилар хонадонларимизга ҳам кириб келади.
Шуниси қизиқки, хонқизидек митти ва беғараз жонивор ҳам заҳарли қони билан ўзини душманларидан ҳимоя қилишга қодир экан.
Хонқизи инсон учун зарарсизгина эмас. У жуда катта фойда келтиради, ўсимликлар шарбатини сўриб оладиган, ноқис ширачларга қирон келтиради. Хонқизиларни тез-тез ўсимлик шираси тушган майдонларга махсус олиб келишиб, қўйиб юборишади, меҳнаткаш ҳашаротлар ана шунда ўзининг фойдали томонини яққол намойиш этади.
Одамлар орасида хонқизи муваффақият келтиради, деган бир гап юради. Бу мақсад амалга ошиши учун хонқизи қўлга ёки кийимга қўнганда, тахминан мана шундай дейишади: «Хонқизи, хонқизи, оққа уч, тоққа уч, менга олиб кел, оқ нон, қора нон, фақат куймаганидан».
Бунга, албатта, ишониш қийин, аммо болаларнинг шу қўшиқни хиргойи қилишига шубҳа йўқ.