“Саҳнам, саҳнадошларим” нинг муаллифи (Амин Турдиев)

Одатда, маълум ва машҳур актёрлар ҳақида ёзишганда ё сўйлашганда, “у ўзига хос санъаткор эди” деб таърифлашади. Аслида эса, бу сўзлар “бошқаларга ўхшамайдиган”, “такрорланмас” деган маъноларни ҳам англатадики, бу сифатни ҳамма актёрларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Аммо, биз қуйида сўз юритишга чоғланаётган давоми…

Даҳшатли фильмлар қироли (Альфред Хичкок)

Жаҳон кинематографиясининг энг машҳур сиймоларидан бири бўлган бу ижодкор шахси, ҳаёти, унинг яратган асарларидаги мураккаблик, сирлилик ва мавҳумлик кишини беихтиёр мулоҳазага чорлайди. Унинг асарларини ўқиб, фильмларини кўрар экансиз, муаллифнинг мазкур фикрлари қалбингизни ларзага солади: “Мутолаа давомида қачонлардир содир этишни истаб, давоми…

Жоржо Моранди: оддийликдан буюкликкача

Санъатга ошуфта кўнгилдан ёмонлик чиқмайди, дейди доно халқимиз. Хоҳ куйга йўғрилган гўзаллик бўлсин, хоҳ бўёқларда акс этган чиройми, инсон неданки, кўнгли таскин, дили ором топса, завқу шавқи ошса, бу – санъатнинг сеҳрию жозибаси сабабидандир. Гўзалликни бир бора кўрган, ҳис қилган давоми…

Ибрат (Комилжон Отаниёзов)

“…Санъаткор билимли, ориф, сўз ва созни юракдан ҳис қиладиган инсон бўлиши керак. Қўшиқ матни мазмунини, руҳини, оҳангини, дардини тўла англаши зарур. Шоир шеърни ўйнаб ёзмайди, уни дард, эҳтирос, ақлий нафосат билан битади. Шу сабабли санъаткор ҳам уни шундай дард, эҳтирос, давоми…

Ўлмас наволар ижодкори (Манас Левиев)

Халқнинг дилида ва тилида мудом яшаб қоладиган куй-қўшиқлар яратиш фақат айрича қудратли истеъдод соҳибларигагина насиб этади. Шундай бахтга муяссар бўлган Манас Левиев ҳақида сўз кетганида, “Ўткан кунлар”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Мафтунингман”, “Ёр-ёр” (“Қаердасан, менинг Зулфиям?”) каби машҳур кинофильмларимизда янграган қўшиқларни давоми…

Ноёб роллар эгаси (Лутфулла Назруллаев)

Ўзбек профессионал театрининг ташкил топиши ва унинг дастлабки санъаткорлари ҳақида гап кетганида, энг аввал ёдимизга Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятов, Обид Жалилов, Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Миршоҳид Мироқилов каби юксак истеъдод эгалари келади. Улар ҳа­қида гап кетганда давоми…

Жан Кокто: “Мен – ҳақиқат, мен – рўё”

“Жан Кокто – дилетант. У ижодкор эмас. Санъатнинг бир туридан бошқасига оғишиб юрувчи беқарор. Унинг ёзганлари ҳеч қачон асар саналмайди…” Француз адабиёти, тасвирий санъати, театр ва кино санъатида қизғин фаолият юритган бу ижодкорга замондошларининг аксарияти шундай баҳо беришарди. Дарҳақиқат, унинг давоми…

Уста Мўминни ким танимайди? (Ғани Аъзамов)

Ўтган ХХ асрнинг ўттизинчи йиллари, собиқ шўролар мамлакатида янги алифбога ўтиш, аниқроғи саводизликни тугатиш ишлари авжига минган пайтлар эди. Шу сабаб, барча корхоналару муассасалар, ҳатто театрларга ҳам шу долзарб вазифа юклатилганди. Айни ўша кезлари маориф бўлимидан ёш ўқитувчи Ғани Аъзамов давоми…

Фламанд санъатининг йўлбошчиси (Рубенс)

XVII асрда Европа санъати антик ва Уйғониш даври анъаналари заминида камолга етди. Санъатда инсон бош мавзу қилиб олинди. Унинг жисми, ўй-хаёллари, ҳис-туйғу, орзу-истаклари, руҳий кечинмалари санъаткорлар асарларида теран талқин этилди. Инсоннинг қиёфасини янада хаққоний кўрсатиш, унинг руҳий ҳолатини, турмуш паст-баландликларини давоми…

Саробга айланган орзулар (Аҳмад Зоҳир)

1989 йилнинг сентябрь ойининг ўртаси эди. Бир гуруҳ журналистлар Кобул аэропортидан Тошкентга қайтаётгандик. Чипталаримизни эндигина рўйхатдан ўтказаётганимизда ногаҳон аэропорт биносининг атрофига мужоҳидларнинг ракеталари ёғила бошлади. Ракета еру осмонни титратарди. Ноиложликдан ўзимни стол тагига ташладим. Ёнимга Украинанинг Одесса шаҳрига таҳсил олиш давоми…

Мақолалар мундарижаси