АҚШ конституциясига ўзгартишлар қандай қилиб киритилган?

Қўшма Штатлар — ўз Конституциясига эга мамлакатлардан биридир. У қабул қилинган даврдан бошлаб айрим йўллар билан, масалан унга ўзгартишлар киритиш йўли билан ўзгариб борди.

Конгресс аъзоларининг учдан икки қисми ўзгартишга рози бўлсалар, улар Штатларга маъқуллаш учун тақдим этилади. Штатлар уларни ўз Қонунлари ва имзо чекилган битимлари нуқтаи-назаридан кўриб чиқадилар. Бу жараён айнан қай тарзда амалга оширилишини Конгресс белгилаб беради. Штатларнинг тўртдан уч қисми мазкур тузатишни маъқулласа, у кучга киритилади ва бу ҳақда Давлат департаменти алоҳида маълум қилади.

Биллнинг ҳуқуқлар тўгрисидаги дастлабки тузатишлари, амалда Конституцияни шакллантириш ишига якун ясади. Улар Конституциянинг муайян бир қисмига айланиб қолди.

Шундан сўнг узоқ йиллар ҳеч қандай ўзгартишлар қабул қилинмади. 13-тузатиш қулчиликни тақиқлади. 14-тузатиш фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилди. 15-тузатиш эса фуқароларнинг танасининг рангидан ва ирқидан қатъи назар уларга тенг сайлов ҳуқуқларини берди. 16-тузатиш Конгрессга солиқ йиғишга рухсат берди. 17-тузатиш сенаторларни сайлаш давлат идоралари томонидан эмас, балки барча фуқаролар томонидан амалга оширилишини белгилаб берди.

18-тузатиш спиртли ичимликларни тақиқлади, бироқ 1933 йилда 21-тузатиш билан ўзгартирилди. 19-тузатиш аёлларга овоз бериш ҳуқуқини берди. 20-тузатиш президентнинг, вице-президентнинг ва Конгресснинг ваколатлари муддатини ўзгартирди. 22-тузатиш президентнинг умумий муддати, у сайланган икки муддатдан ошиб кетмаслигини белгилаб берди. 23-тузатиш Колумбия Федерал округини президентга сайлов чоғида алоҳида сайлов округи сифатида ажратиб берди.

24-тузатиш сайловчилар учун мажбурий бўлган солиқларни бекор қилди. 25-тузатиш президент лаёқатсизлигига алоқадор эди. 26-тузатиш эса 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога овоз бериш ҳуқуқини берди.