Юмшоқтан ва зирҳли ҳайвонлар моллюскалар деб аталади. Зирҳли моллюскаларнинг жуда кўп тури мавжуд.
Баъзи моллюскаларнинг зирҳи бир-бирига туташ икки чиғаноқдан таркиб топган. Бу тоифа моллюскалар қўштабақалилар дейилади. Бу тоифага тановул қилса бўладиган денгиз моллюскалари (тразинька, венерка), устрицалар, гребенлар, қўштабақали моллюскалар киради. Моллюскаларнинг бошқа бир тури бурама ёки коса шаклидаги бир чиғаноқли зирҳга эгадир. Бу моллюскалар шиллиққуртлар дейилади.
Шиллиққуртлар ўз зирҳларини бошқа моллюскалар каби қуради. Зирҳ моллюсканинг скелети, унинг аъзосидир. Моллюскалар мушаги билан зирҳга бириккан. Юмшоқтан жониворлар ҳеч қачон зирҳларидан чиқиб кетолмайдилар. Моллюскалар каттаради, шу баробарда зирҳлар ҳам ўсиб, мустаҳкам, кучли бўлиб боради. Маълум бир оҳактошдан ясалган зирҳни моллюсканинг ўзи қуради. Моллюскалар, табиийки, ўзлари учун уй қураётганини билмайди.
Моллюскаларнинг махсус безлари сувдан оҳактошни сўриб олади ва уни жимитдай аъзолари билан ёни ва усти бўйлаб ўрайди.
Моллюска каттарган сари унинг уйи ҳам каттара боради. Айрим зирҳли безлар таркибида ранг берувчи безлар бор. Натижада зирҳ рангли, доғли ва чизиқли бўлиши мумкин.
Аксарият моллюскалар денгизларда яшайди. Қўштабақалиларнинг ҳеч қайси бири сувни тарк этмайди. Кўп шиллиққуртлар ҳаводан нафас олади. Бу вужудлар нам, ўрмонзорларда яшайди.
Олимларнинг ҳисоблашича, 80 000 дан ошиқ шиллиққуртлар бор.