«Чўнтак динозаврлари» қаeрда яшайди?

«Чўнтак динозаврлари» — деярли доимо бир хил тўртта (баъзида, камдан-кам ҳолларда, учта ёки иккита) бола туғадиган ягона сут эмизувчидир. Улар битта уруғланган тухумдан пайдо бўлади: ҳаммаси бир хил жинсда, ҳаммасида генлар тўплами бир хил бўлади.

Броненосецларнинг 20 та туридан бири — Ғарбий ярим шарда яшайдиган тўққиз тасмали деб аталадигани ўз қалқони билан туғилади.

Қалқон жонзотнинг орқа ва ён томонларини ҳимоя қилади. Қалқон 9 (баъзида 8 ёки 10) ҳаракатчан тасмадан иборат бўлади, уларни юмшоқ тери бурмалари бирлаштириб туради. Бу танани эгилувчан қилади. Броненосецнинг боши ва думи ҳам қалқонли, фақат қорнининг юпқа териси сийрак дағал тук билан қопланган бўлади.

Кўринишидан броненосецнинг қалқони душманлардан ишончли ҳимоя воситасига ўхшайди. Аммо маълум булишича, йирик йиртқичлар тишлари уни бемалол тешиб ўтар экан. Бундан чиқди, у нимага керак?

Одам ёки унинг итидан қочиб келаётган броненосец ўзини қалин тиканзорлар ичига уришини кўрганингизда саволнинг жавоби аён бўлади. Одам тўхтайди, итнинг югуриши секинлашади, броненосец эса қалқони туфайли тиканзорлар орасида бемалол юра олади. Шундай қилиб, бу ҳайвоннинг қалқонини —жангчининг қалқони эмас, балки кавбойнинг кийими дейиш мумкин.

Ўхшаш мақолалар: