Инсон ҳуқуқлари тўғрисида нeга бунча кўп гапиришади?

Сиз албатта телеэкран янгиликларида «Инсон ҳуқуқлари бузиляпти», «Фалон мамлакатда инсон ҳуқуқларига нотўгри муносабатда бўлишмоқда», — деган гапларни кўп эшитасиз.

Хўш, нимага бу масала бу қадар муҳим? Нега энди фақат Қонунларга эмас, балки ҳар бир алоҳида инсон ҳуқуқларига ҳам амал қилиниши керак? Инсонлар ҳар доим ҳам ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келганлар. Инсон ҳуқуқи бу унинг ўз эркини ўзи белгилаш имкониятидир. Бу дегани, улар фақат ўз эрки учун кимларнингдир тазйиқидан халос бўлиш учун курашадилар дегани эмас, албатта.

Инсон ҳуқуқлари учун курашдаги асосий жиҳатлар қуйидагилардан иборат. Биринчи ҳолда бу эътиқод эркинлиги, яъни кишининг ўзи хоҳлаган худога ишониши ва ўзи мансуб динга хос диний расм-русмларни бажариш эркинлигидир. Бундан ташқари инсон ҳуқуқлари дейилганда кишининг ўз фикрларини кенг жамоатчилик орасида, баҳсларда, шунингдек матбуотда, рўзнома ва бошқа нашрларда бемалол эркин ошкор қила олиш ҳуқуқи ҳам тушунилади.

Инсон ҳуқуқларига амал қилиш шунингдек, у ёки бу ҳукумат учун овоз бериш ҳуқуқи ёки унга қарши ишончсизлик билдириш ҳуқуқини ҳам англатади.

Инсон ҳуқуқларининг ўзига хос бир кўриниши Америкада юз бериб, унда қора танли аҳоли оқ танли аҳолига берилган ҳуқуқлардан тенг фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилиб чиқди. Бу воқеа 1959 йилда юз берган эди.

Шуниси қизиқки, 1950 йилда БМТ болалар ҳам, ўзларининг яшаш жойларидан қатъи назар ўзига хос ҳуқуқларга эга эканлигини эълон қилди. Бу ҳуқуқлар «Бола ҳуқуқлари Декларациясида» баён этилган. Ушбу қоида ва ҳуқуқлардан қуйидагиларни қайд этиш мумкин: болага нормал ва соғлом ривожланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилиши лозим. У ўз хатти-ҳаракатларида, хоҳиш-истакларида эркин бўлмоғи, уни худди катталардек ҳурмат қилиш лозим. Ҳар бир боланинг исми ва миллати бўлиши, уларга нисбатан меҳр-шафқат кўрсатилиши ва уларни англамоқ керак. У мактабга бориш имкониятига, турли ўйинлар ўйнаш ва спорт билан шуғулланиш имкониятларига эга бўлмоғи керак.