Бирлашган Миллатлар Ташкилоти нима учун кeрак?

Биринчи жаҳон урушидан кейин тез орада давлатлар орасидаги можароларни бартараф этиш мақсадларида Миллатлар Лигаси таъсис этилди. Аммо у муваффақиятли фаолият юрита олмади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Лига ўз ўрнини бошқа халқаро ташкилотларга бўшатиб берди.

1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га асос солинди. Унинг ассамблеяларида турли давлатларнинг вакиллари халқаро масалаларни муҳокама қиладилар. Унинг асосий вазифаси — жаҳондаги кескинликни юмшатиш ва янги уруш чиқиш хавфини камайтириш.

БМТга беш йиллик муддатга сайланадиган Бош котиб раҳбарлик қилади. БМТнинг Бош Ассамблеясида мазкур ташкилотга аъзо бўлган барча давлатларнинг аъзолари иштирок этадилар. Агар Ассамблея иштирокчиларининг кўпчилик қисми бирор бир мамлакатнинг тутган йўлига норозилик билдирсалар, БМТ унга у ёки бу тарзда таъсир қилиш ҳуқуқига эга. Масалан, 1956 йилда БМТ Франция ва Буюк Британиянинг Сувайш таназзули даврида Мисрга бостириб киришини қаттиқ қоралади ва унинг талаблари асосида бу урушга барҳам берилди.

БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига 15 давлат аъзодир. Шулардан 5 таси, яъни — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция ва Хитой — доимий аъзо давлатлардир. Ушбу Кенгаш кенгаш аъзоларидан бўлган бирор бир мамлакатга қарши овоз бериш ҳуқуқига ёки хавфли нуқталарга, тинчликни қарор топтириш учун қўшинларни йўллаш ҳуқуқига эгадир.

Бироқ БМТнинг барча ҳаракатлари ҳам муваффақият қозонавермайди. У одатда Буюк давлатлар манфаатларига алоқадор можароларни тартибга солишга ожиздир. Гап шундаки, Хавфсизлик Кенгашининг қарори бир овоздан қабул қилиниши керак. Ҳар бир аъзо у ёки бу масалани ҳал этиш жараёнида бетараф қолиш ҳуқуқига ҳам эгадир. АҚШ ва СССР доимий аъзолари сифатида ўз манфаатларини кўзлаб бу ҳуқуқдан жуда кўп бор фойдаланганлар.