Жарқалдирғоч нега жанубга эрта учиб кетади?

Жарқалдирғочлар жанубга нафақат эрта учиб кетади, балки кеч учиб келади ҳам. Жарқалдирғочлар учиб келиши ҳамоно ишга киришади. Уяни тезроқ қуриб олишлари, тухум қўйиб, нафақат очиш, балки полапонлари ўзлари билан жанубга учиб кета оладиган қилиб ўстиришлари керак. Бунинг учун эса вақт тиғиз.

Полапонлар кўз ёрди, демак, улар бошқа ота-оналар қатори болалари учун овқат қидиришга тушадилар. Улар ҳашаротлар билан озиқланади, аммо уларни тутиш бошқа қушларга қараганда, жарқалдирғочлар учун қийинроқ кечади. Жарқалдирғочларнинг оёғи калта, улар ерда чополмайди, устига устак узун қанотлар ерга судралиб халақит беради ва учолмай қолади. Шу сабабдан улар ҳашаротларни дарахтзор ва бутазорлардан излай олмайди, чунки қанотлари дарахтларга уралашиб қолади. Шу боис улар ҳашаротларни ҳаводан тутиш учун осмонда учгани учган. Аммо уларнинг тезлигига бас кела оладиган қушлар топилмайди. Жарқалдирғочлар тезлигини 100 километр-соатга етказа олади. Улар уча-уча ҳашаротлар тутади, аммо дарров уяларига қайтиб келмайди, уларни жиғилдонида тўплайди. Жиғилдонини ҳашаротлар билан тўлдиргач, уларни полапонларига бериш учун уяларига қайтиб келади.

Бироқ ҳаво очиқ бўлмаган кунлар ҳашаротлар учмайди, жарқалдирғочлар полапонларига ҳеч нарса олиб келолмайди. Бу пайтда полапонлар нима қилади? Маълум бўлишича, уларни табиатнинг ўзи асрайди. Ёғин кунлари жарқалдирғочлар болалари серрайиб қотиб қоларкан, табиий жараёнлар секинлашаркан ва улар бир неча кун овқатсиз яшай оларкан. Бу пайтда ота-оналари қуёш чарақлаб турган, ҳавода ҳашаротлар мўл бўлган узоқ жойларга учиб кетаркан.

Жарқалдирғочлар овқат топишда қийналиб қолмаслиги учун ҳаммадан олдин жануб томонларга йўл олади. Бу жарқалдирғочларнинг фақат олдини кўриши билан изоҳланади. Уларнинг ён нигоҳи йўқ. Ёзнинг охирларида саратоннинг иссиқ кунларидагидек ҳавода ҳашаротлар камайиб қолади, кўз олдида гувиллаб учиб юрмайди, жарқалдир-очлар овқат топиш илинжида анчагина куч сарфлайди. Шу боис улар бизга кеч, кунлар анча исиб қолганда қайтиб келади ва ҳаммадан эрта учиб кетади.

Мана шу қисқа вақтда ҳам жарқалдирғочлар кўп ҳашарот ейди, агар уларни бир-бирига улаб чиқсангиз, бир неча километрга етади.