Лочин ови нима?

Лочин — йиртқич қуш; у озиқланиш мақсадида бошқа ҳайвонларни тутади. Унинг тирноқлари ўткир, қанотлари узун ҳамда камгаги ёки «тишлари» тумшуғининг кескир жойида ўрнашган. Лочинлар оиласи ўлчами бўйича кўпгина турларни: ўн беш сантиметрли қарқуноқдан тортиб, олтмиш сантиметр келадиган шумкарни ўз ичига қамраб олади.

Лочин ови — ҳайвонларни ўргатиш ва йиртқич қушларни, айниқса, лочин ва қарчиғайларни овлаш санъатидир. Қўлга ўргатиладиган қуш ўлжасини уриб йиқитиши учун етарлича кучли ва шиддатли, аҳлли бўлиши лозим.

Лочин эгаси билан овга чиққанда, у жуда баланд ҳавога кўтарилади. Айрим лочинлар 300 метргача баландликда парвоз қила олади. Ўлжани кўриб қолиши ҳамоно у пастга шўнғийди ва ўлжасининг елкасидан тирноқлари билан чангаллаб олади. Сўнг у ўлжа билан ерга қўнади, бўйнини қайиради ва тимдалай бошлайди. Лочинбоз бир тўғрам гўшт билан лочинга яқинлашиб, қўлига келиб қўниши ва гўштни ейиши учун ўзига чорлайди.

Лочин ови қачон пайдо бўлганини ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди, аммо биз биламизки, у қадим замонлардан давом этиб келаётган анъана. Қадимий япон қўлёзмаларида битилишича, хитойликлар тўрт минг йил бурун лочинларни қўлга ўргатишган.

Лочин ови ҳақидаги ноёб китоблардан бири XIII асрда Улуғ Рим салтанатининг императори Фридрих II томонидан ёзилган. У кўпгина маълумотларни ўзи қатнашган салиб юриши пайти, Шарқдан олган. Шарқда лочин ови билан хонлар ва уларнинг авлодлари шуғулланган.

XIII—XVII асрларда лочин ови жуда оммалашган эди. У билан боғлиқ жуда қизиқ урф-одатлар ва қонунлар бор эди. Масалан, лочинбоз ов қиладиган қуш тури унинг ижтимоий мавқеига қараб белгиланарди. Қироллар ва императорлар бургут ёки шумкарлардан, шаҳзодалар, графлар ва герцоглар кезиб юрадиган лочинлардан фойдаланарди.

XVIII асрнинг бошларига келиб лочин ови деярли йўқолди, аммо ҳамма жойда спортнинг бу тури билан шуғулланиб келаётган одамлар бор.