«Меникида меҳмон бўлмайсанми?» деб сўради ўргимчак чивиндан. Айёр ўргимчак жуда ақлли, шундай эмасми? Биладики, у тўр орасида чувалашиб қолади, кечга бориб мазза қилиб овқатланади.
Елимшак тола чивинлар учун қопқон вазифасини ўтаса, хўш, ўргимчакларнинг нега ўзлари ўша ерга ўралиб қолмайди. Жавоб эса сизни ҳайратга солади. Аён бўлишича, ўралиб қолар экан. Ўргимчак ҳам чивин каби ўз тўрига жуда осон тушиб қоларкан.
Ўралиб қолмайди дейишимизга сабаб ўргимчакнинг ўзини «уйи»да деб билганимизда. У уясини беш қўлдай билади. Ўргимчак тўр тўқиётганда, у кейинчалик тегиб кетганида ёпишиб қолмаслиги учун бир нечта «хавфсиз» толалар қилади.
Ўргимчак ажратиб чиқарадиган толаларнинг бир қанча тури бор. Шилимшиқларидан ўлжани тутиш учун фойдаланилади. Аммо шилимшиқ бўлмаганлари ҳам борки, улар тўрга мустаҳкам тўсин вазифасини ўтайди. Ўргимчак уларнинг қайси бири хавфли эканини билади ва хавфлиларига чапдастлик қилади. Бунда унга қойил қоларли ҳис этиш қобилияти ёрдам беради.