Forbes журнали навбатдаги дунёнинг энг бой кишилари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра дунёда ҳозирда 587 та миллиардер мавжуд. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўзгарувчан ҳозирги дунёда бор маблағни сақлаб туриш уни топишдан қийинроқ бўлиб қолмоқда. Ўтган йилнинг бирданига 67 экс-миллиардерлари бу йил ўз ютуқларини такрорлай олмадилар. Уларнинг маблағлари бу сафар миллиардларга етмади. Капиталнинг камайиш суръати ўз ўрнини сақлаб қолган қатнашчиларда ҳам кузатилди (476 та миллиардердан 218 тасида капиталнинг камайиши қайд этилди).
Миллиардерларнинг ҳамма капиталлари йиғиндиси ушбу йилда 1.4 трлн. $ ни ташкил этди. Бу ўтган йилдагидан 141 млрд. кам деганидир. Капиталнинг барқарор туриши фақатгина Европада кузатилган бўлиб европалик миллиардерлар бу йилда унчалик йўқотишларга учрамаганлар. Дунёнинг бошқа минтақаларида капиталнинг тушиши кузатилган.
Forbes журнали рейтингида ҳамон америкалик компутер қироли Билл Гейтс етакчиликни сақлаб келмоқда. Унинг маблағи 46 миллиард 600 миллионни ташкил этади. Инвестор Уоррен Баффет 43 млрд. билан иккинчи ўринда, бир қанча супермаркетлар тўри эгаси германиялик Карл Албрехт учинчи ўринда бўлса, Саудия Арабистони шаҳзодаси Алвалид Бин Талал тўртинчи ўринни забт этган. Майкрософт компанияси инвестори Пол Аллен эса бешинчи ўринда.
Кўпгина янги миллиардерлар бу йил Европадан. Бунга сабаб евронинг курси кўтарилиши ва долларнинг тушишидир. Иккита миллиардер жаҳон асосий нигоҳида: Гарри Потер ҳақидаги китоб муаллифи Жоан Роулинг ўзининг биринчи миллиардини қарши олди. «Серн де Солейл» цирки актери ва хўжайини, канадалик Ги Лалиберте кўча акробатлигидан жаҳоннинг энг бой кишиларидан бирига айланди.
Бу йилги рўйхатда 53 миллиардер аёл қайд этилган. Россиядан 8 янги миллиардерлар рўйхатга кирган. Нью-Йорк миллиардерлар сони бўйича дунёда 31-чи бўлгани ҳолда, Москва 2-ўринни забт этган. Ҳозирда Россия пойтахтида 23 миллиардер истиқомат қилмоқда.
Таҳлилчиларнинг асосий нуқтаи назари Forbes рўйхатида россиялик бизнесменларнинг кўпайганлигига қаратилган. Россия энг ривожланган давлатлар қаторига кирмасада, айнан шу давлат жаҳонда янги миллиардерлари билан намоён бўлди. Forbes Global журналининг 2004 йил рўйхатига шахсий капитали 1 млрд. дан ортиқ бўлган 25 нафар Россия Федерацияси фуқаролари кирган (таққослаш учун, 2000 йилда Forbes рейтингида ҳали биронта россиялик йўқ эди). Миллиардерлари энг кўп давлатлар АҚШ ва Германиядир. Агар миллиардерларниг сонини ялпи миллий маҳсулотга нисбатан таққослаш мумкин бўлганида Россия бу соҳада биринчи ўринда бўларди.