Донли ўсимликлар нима?

Гарчи донли ўсимликлар тури унчалик кўп бўлмаса-да, улар инсоният учун қимматли озиқ-овқат маҳсулотидир. Улар дон деб аталадиган уруғи таркибида инсон учун бебаҳо озиқ-овқат маҳсулоти — крахмал бор. Айрим ўтларнинг уруғлари қадим замонлардан бери инсон ва жониворлар учун озиқ вазифасини ўтаб келган.

Инсон дастлаб ёввойи ҳолда ўсувчи усимликларнинг донларини йиққан, аммо аста-секин уларни устиришни ҳам ўргана борган. У бошоқларни, пишгач, юлиб олиб қуритган ва донини ажратиб олган. Бунинг учун бошоқлар текис ерга қўйилиб, махсус ғаллаянчгич тўқмоқ билан саваланган. Сўнгра сомон ҳайвонларга емиш ва тўшама бўлган, дон эса йиғиб олиниб, овқатга ишлатилган.

Дон таркибидаги крахмал қаттиқ пўстлоқ билан ўралган. У уруғ кўкариб чиқиши учун озуқа вазифасини ўтайди. Шунинг учун донни истеъмол қилишдан олдин сувга ивитиш ва қаттиқ тошлар ўртасига қўйиб янчиш керак.

Дон иккита қаттиқ тош орасида янчилиб, майдаланиб унга айлантирилган. У дастлаб сувда ивитилиб, ейилган. Инсон қадим замонларда ундан нон ёпишни ҳам ўрганиб олди.

Буғдой, сули, арпа ва шоли каби донли ўсимликлар кенг тарқалган. Аммо Шимолий Америка ҳиндулари яна бир ўсимлик — маккажўхорини ҳам улар қаторига қўшишди. Ундан ҳам жуда мазали ва фойдали ун олинади.