Камедь нима?

Камедь (ўсимликдан ажралиб чиқадиган смола), гуммидан сизни сақич билан таъминлашдан ташқари бошқа муҳим мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Камеднинг юзлаб тури мавжуд.

Улардан бирининг номи «гуммиарабик» (самғи арабий) бўлиб, ундан конфет, тиббий моддалар ва елим, шунингдек, ипак ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Бошқа табиий смолалар сингари камедни қуюқ ёпишқоқ суюқлик тарзида олишади, у ҳавода қотади ва сувда эриб кетади.

Гуммиарабик Африка, Австралия ва Осиёда ўсадиган акасларнинг айрим турларини ажратиб чиқаради. Уни шаффоф сарғиш ёки қизғиш бўлак тарзида сотишади. Камеднинг айрим турлари сувда эримайди, аксинча уни шимиб, юмшоқ, шилимшиқ, желатинга ўхшаш масса ҳосил қилади. Бундай камедни «драгон гумми» (аждар камедь) дейишади ва уни йўталга қарши дори ишлаб чиқариш ва газламага ишлов беришда қўллашади.

Олча камедь похол шляпа ва бошқа нарсалар ишлаб чиқаришда похолни оҳорлашда ишлатилади. Булардан ташқари олхўри, шафтоли, қорақарағай, каучук камедлари ҳам мавжуд.

Каучукни серкамедь дарахтлардан олишади ва кўпинча сақич ишлаб чиқаришда фойдаланишади. Камедлар сиёҳ, газлама, қоғоз, дори-дармонлар тайёрлашда ҳам қўлланилади. Энг юқори айрим навлари тиббий ва илмий лабораторияларда экинларга ишлов беришда ишлатилади.

Камедни одатда йилнинг қуруқ пайти йиғишади ва бозорга «угра» ёки «томчи» шаклида олиб келишади. Камеднинг кимёвий таркиби қанд молекулалари билан бириккан кислота молекуласидан иборат.

Биз юқорида тавсифлаган соф камеддан ташқари тош смоласи ҳам бор. У ҳам ўсимликлардан олинади, лекин у соф камеддан сувда тўла эримаслиги билан фарқ қилади. Бундай смолаларнинг ладан ва мирра турлари машҳурдир. Улар жуда хушбўй бўлиб, атир ва эссенцийлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Ўхшаш мақолалар: