Давлат фуқаролик хизмати қачон пайдо бўлган?

Ҳукумат ҳақида гапирилганда, одатда жамоалар Палатаси мажлисларида иштирок қилувчи сиёсий арбобларни назарда тутадилар. Уларнинг айримлари турли-туман давлат маҳкамаларини бошқарадилар. Бироқ бу давлат арбобларининг ортида оддий фуқароларнинг бутун бошли армияси турибдики, агар фуқаролар бўлмаса, мамлакат маъмурий тизимининг барча ишлари ҳеч қандай қийматга эга бўлмай қолади.

Англиянинг (Давлат уйи) Уайт Холлесида ва мамлакатнинг бошқа муассасаларида хизмат қиладиган турли даражадаги амалдорлар ҳукумат машинасининг муайян қисмини ташкил этадилар. Қадимги даврларда деярли фақат аскарларгина давлат хизматида бўлганлар, холос. Одатда ҳукумат мавқеига ягона монархгина сазовор бўлиб, у ўз атрофидагиларга, жамиятнинг олий табақасига ҳам айрим ҳуқуқларни инъом қиларди. Давр ўтиши билан ҳукуматда хизмат қилувчи кишилар сони ортиб борди. Хизматнинг шундай янги турлари пайдо бўлдики, уларни махсус тайёргарлик кўрган кишиларгина амалга ошириши тақозо этиларди. Ҳарбий соҳада ишламайдиган, давлат амалдорлари, фуқаролик хизматчилари деб юритила бошланди.

Давлат муассасасига ишга қабул қилиш танлов имтиҳонидан кейин амалга оширилади. Бўш иш ўрни ҳақидаги маълумотлар доимий равишда умумдавлат ва маҳаллий рўзномаларда эълон қилиб борилади.

Албатта, сиз Миллий Галереяда ва божхонада хизмат қилувчи почтачилар, турма ходимлари ва суд ижрочилари, патентчилар, саноат йўриқчилари ва Бош вазирнинг шахсий котиблари ва ҳоказоларнинг барча-барчаси, давлат фуқаролик хизмати деб ном олган кенг тармоқли тизимнинг хизматчилари эканлигини билиб, ҳайратга тушишингиз мумкин. Бинобарин, давлат фуқаролик хизматининг кенгайиб бориши эвазига унинг куч-қудрати ҳам ошиб боради.