Қизилиштоннинг боши нега оғримайди?

Қизилиштон соатлаб дарахтни ўйса ҳам негадир ақлдан озмайди? Ахир зарба бераётганда тумшуғининг ҳаракат тезлиги 2000 километр соатни ташкил этади! Катталиги жиҳатдан пишган олчадек келадиган, жимитдай қизилиштоннинг мияси тўхтовсиз урилаверишга қандай бардош бериши мумкин? Ахир ҳар бир зарбасининг давомийлиги бор-йўғи секунднинг мингдан бирига тенг, ҳар зарба берганда эса 1000 g куч ўзига қайтади. Эслатиб ўтамиз, ернинг тортилиш кучини енгиш учун 1 g етарли. Фазогирлар фазовий кемага учиш рухсат этилган пайти 4 g кучни енгиб ўтадилар.

Маълум бўлишича, қизилиштонга бўйин мушаклари ёрдам берар экан. Улар ажойиб бир тарзда марказга йиғилганки, қизилиштон зарба бераётганда боши ва тумшуғи мутлақ тўғри чизиқда ҳаракат қилади. Бордию зарба сал қийшиқроқ кетса, қизилиштоннинг мияси кўпга бормай ишдан чиқади. Лекин бу ҳол юз бермайди. Маълум бўлишича, бошининг қимирлайдиган ва айланадиган ҳаракатлари йўқлиги қизилиштоннинг миясига ишончли ҳимоя бўла олар экан.