Денгиз юлдузининг кўзи борми?

Денгиз юлдузи ажойиб денгиз жониворларининг биридир. Денгиз типратиканлари, денгиз бодринглари ва голотуриялар унинг ғайритабиий қариндошларидир. Бу жониворнинг 6000 минг атрофида қариндоши бўлиб, уларни «игнатанлилар» дейишади.

Денгиз юлдузи ва унинг қариндошларининг яхши ривожланган асаб ва овқат ҳазм қиладиган системаси бор. Бу системалар барча игнатанлиларга хос беш бўғинли мосламага эга. Денгиз юлдузлари айрим ҳолларда уч гуруҳга бўлинади. Нимжон юлдузлар ҳам мавжуд, уларни тутсангиз, ўзларининг 20 — 25 сантиметрга етадиган узун қайишқоқ ўсимталарини ташлаб юборади. Эгилувчан нури пат тутамларига ўхшаб кетадиган патли юлдузлар ҳам учрайди. Ўлчами 13 сантиметрдан ошмайдиган оддий денгиз юлдузлари ҳам мавжуд.

Денгиз юлдузларининг дағал, қаттиқ териси калта тиканаклар билан қопланган. Танаси марказида, устида ва пастида тугмача шаклидаги лаппаклари бор. Мана шу лаппаклар орқали юлдузлар денгиз сувларини ютади ва чиқаради. Пастки лаппаклар оғиз вазифасини ўтайди. Кўзи эса нур учида жойлашган бўлиб, тикан доира билан ҳимоя қилинган.

Қорин томонида нурлари бўйлаб бурушиқ найсимон сўрғич оёқчалари тарқалган. Улар ҳаракатланиши ва аъзоларининг ҳидни билиши учун хизмат қилади. Денгиз юлдузи ўзининг кичик найсимон оёқчалари билан тез ҳаракатлана олмайди, бироқ бошқа нарсаларни бажаришга жуда уста. У устрица (денгиз моллюска) ларини паққос тушириши ҳам мумкин! У оғзи билан устрица чиғаноғига ёпишиб олади ва у очилгунига қадар тортаверади. Сўнг денгиз юлдузи ўз қорнини тозалаб, уни оғзидан чиқариб ташлайди ва устрицани ўраб олади.

Денгиз юлдузи овқатни оғзига одатдаги усул билан ҳам олиши мумкин. У узилиб тушган нурларини тиклай олади. У ҳатто битта нуридан бутунлай янги бир организм яратиши мумкин!