Қандай ҳайвонлар рангни фарқлай олади?

Олимлар бу саволга жавоб топиш мақсадида кўплаб тажрибалар ўтказганлар. Бу тажрибаларга кўра, айрим ҳайвонлар рангларни фарқлай олмайди, деб қатъий ишонч билан айтиш мумкин. Масалан, асалари қизил рангни қора рангда кўради. Акула рангни умуман фарқламайди. Бошқа балиқлар айрим рангларни ажрата олади. Айтайлик, чўртанбалиқ ҳар хил ранглар шуъласини турлича фарқлайди. Агар аквариумда тасодифан камалак ранглари пайдо бўлса, балиқчалар яшил ва сариқ ранглар томон сузади. Каламуш, сариқ-баргранг ва кўк-баргранг рангларни фарқлай олмайди, мушук олтита рангни, от эса атиги тўрта рангни фарқлай олади.

Маймунга келсак, у одам каби барча рангларни фарқлайди. Тажрибалар буни исботлаган. Маймунларга овқатни эшиги маълум бир рангга бўялган шкафчадан олишни ўргатишган ва улар бошқа рангга бўялган, ортида ҳеч вақо бўлмаган эшикларга асло яқинлашмаган.

Олимлар товуқлар билан ҳам тажриба олиб боришган ва товуқлар камалакнинг ҳамма рангларини кўришини, ит эса рангларнинг фарқига бормаслигини аниқлашган. Аксари бошқа сут эмизувчилар ҳам рангларни фарқламайди.

Бу ҳодисаларнинг сабаби кўпчилик ҳайвонлар рангларни фарқлаш шарт бўлмаган тунда ов қилиши билан боғлиқдир.