Бунда биз башарти ҳайвонларнинг белгилар ёки товуш сигналлари орқали бир-бирлари билан мулоқотда бўлишини назарда тутсак, «ҳа» деб, агар инсон тили каби мулоқот назарда тутилаётган бўлса, «йўқ» деб жавоб берамиз.
Ҳатто одамлар ўртасида ҳам мулоқот доимо сўзлар ёрдамида бўлмайди. Инсонда ғазабни ифодалашнинг ўзига хос усуллари: бефарқликни ифодалаш учун елка қисиш; бош ирғаш ва сарак-сарак қилиш; имо-ишоралар ва бошқа кўплаб хатти-ҳаракатлар мавжуд. Кўпчилик ҳайвонлар худди шу усулларни ҳид ва белгилар ёрдамида ифодалайди. От кишнаганда ёки депсинганда, бошқалар буни муайян сигнал тарзида қабул қилади. Айрим ҳайвонлвр сезилар-сезилмас белги ва товушларни тушунишлари мумкин. Қуш фақат теварак-атрофга қараб олиш учун шохга қўнганда, бошқа жонзотлар жим туради. Аммо улар қушнинг нияти бошқачалигини сезганда, унинг учиб кетгани маъқуллигини тушунтириб қўяди ва қуш шундай ҳам қилади.
Итлар ҳар хил усуллар ёрдамида мулоқот қилади. Улар вовуллаб ҳурибгина қолмай, балки увиллайди, ангиллайди, ириллайди, оёқларини кўтаради ва ириллаб тишларини кўрсатади. Бундай пайтда бошқа итлар ҳар бир ҳолат нимани англатишини яхши билади.
Ҳайвонлар бир-бирлари билан фақат товуш ва ишоралар воситасида эмас, балки ҳидлар орқали ҳам мулоқотда бўлади. Масалан, бу пода бўлиб юрувчи ҳайвонларга бир тўп бўлиб юришларида ёрдам беради. Ҳид ит учун қандай катта аҳамиятга эга эканлигини сиз, албатта, яхши биласиз.
Маймунлар энг уқувли ҳайвон ҳисобланади, аммо, уларнинг тили ҳам бошқа ҳайвонлар тилидан фарқ қилмайди. Улар ғазаб, очлик ёки қониқиш ҳиссиётини ифодалашда товуш ва имо-ишорадан фойдаланади. Аммо уларда инсон нутқига яқин келадиган ҳеч нарса йўқ.
Гаплашишни ўрганишига тўғри келадиган инсондан фарқли ўлароқ, маймунлар ва бошқа ҳайвонлар ўз тилини туғилганидан бошлаб билади. Улар ўз турларига хос бўлган сигналларни, ҳатто ўта ўзларига ўхшаш жонзотларни ҳеч қачон кўрмаган бўлсада, бера олади.
Ҳайвонлар ҳатто бир-бирлари билан яқин алоқага киришганларида ҳам фақат ҳиссиёт ва интилишни ифодалайди, холос, ҳақиқий «сўзлашув» уларда рўй бермайди.