Ернинг оғирлиги қанча?

Ер Коинотда муаллақ тургани учун унинг вазнини тарози палласига қўйиб ўлчаб бўлмайди. Ернинг вазни тўғрисида гапирилганда, аввало, у таркиб топган моддалар миқдори назарда тутилади. Ернинг массаси, тахминан, 5,976 секстиллион тоннани ташкил этади. Яхшироқ тасаввур қилишингиз учун ушбу рақамни тўла келтирамиз: давоми…

Ер нимадан таркиб топган?

Ер, асосан, қаттиқ тоғ жинсларидан таркиб топган улкан шар ёки сферадир. Ернинг ядроси ҳам қаттиқдир, чунки ички жинслар жуда катта босим остида туради. Буни батафсилроқ кўриб чиқайлик. Замонавий космогоник тасаввурларга кўра, Ер бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам бирламчи Қуёш давоми…

Нега биз Ернинг айланишини сезмаймиз?

Одамлар бундан бир неча аср муқаддам, Ер тек туради, Қуёш, Ой ва юлдузлар унинг атрофида айланади, деб ўйлашган. Нега шундай деб ўйлашганини тушуниш унча қийин эмас. Бир қарашда ҳозир ҳам шундай туюлади. Ҳеч ким Ер айланишини сезмаган. Нега Ер айланса, давоми…

Биз қай пайт қуёш атрофида тезроқ ҳаракат қиламиз: кундузими, кечасими?

Бу савол англашилмовчиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин: ахир, ҳамиша Ернинг бир томонида кундузи бўлса, бошқа томонида кечаси бўлади. Бу тарзда савол беришнинг нима кераги бор, дейишингиз ҳам мумкин. Бир қарашда савол ноўриндай туюлади. Аслида эса бу саволда ҳам жон бор. давоми…

Ерни Қуёш атрофида айланишга нима мажбур қилади?

Келинг, ишни Ер ва бошқа сайёраларни айланишга нима мажбур қилишини аниқлашдан бошлай қолайлик. Қуёш системасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги назариялардан бирига кўра, бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам улкан чанг булути пайдо бўлиб, айлана бошлаган. Натижада у гардишга айланади ва унинг давоми…

Ернинг марказида нима борлигини биз қаёқдан биламиз?

Олимлар (ҳатто асбоблар ёрдамида ҳам) Ер қаърига жуда чуқур кириб бориш имкони бўлмагани учун уни ўрганишда тадқиқотнинг бошқа усулларидан фойдаланишади. Шундай усуллардан бири вулқонлар отилишини ўрганишдир. Вулқонлар Ер юзасига ниҳоятда қизиб кетган газларни ва суюқ тоғ жинсларини чиқариб ташлайди. Бу давоми…

Ер ўқи нима?

Ернинг андозаси бўлмиш глобусни ҳаммангиз кўргансиз. Глобусда Ер шари қия ҳолда тасвирланади. Ернинг ўқи ҳақиқатан ҳам қия ва бу биз учун катта аҳамиятга эга. Фақат Ернинг ўқи глобус ёки велосипед ғилдирагига ўхшар экан, деб ўйламанг. Ернинг ўқи тўғри чизиқдир, уни давоми…

Ер шарини нима тутиб туради?

Одамлар қадим замонларда Ер шари ҳақида нималарни тўқиб-бичишмаган. Масалан, уни катта оби нон, қалин қуймоҳ ёки тоққа ўхшатишган. Бугунги кунда жажжи болакайдан сўрасангиз ҳам, у ҳеч иккиланмасдан бизнинг сайёрамиз шар шаклида эканини айтиб беради. Ер шарини нима тутиб туради, деган давоми…