Буюк Екатeрина ким бўлган?

Буюк Екатерина (1762—1796) ўзининг тахтдан қулатилган эри Пётр 3 нинг вафотидан кейин (императрица) малика бўлди. Буюк Екатерина 2 Пётрнинг ишларини давом эттирди. У Қора денгиз ерларини босиб олди, шу туфайли Россия Жанубий Европа билан савдо-сотиқ қилиш учун Одесса каби бандаргоҳга эга бўлди.

Екатерина крепостной деҳқонларнинг қисматини енгиллатиш тарафдори бўлиб, дворянларни ҳам шунга даъват қиларди. Аммо ҳамма ҳам унинг даъватларига бўйсунавермас эди. Помешчиклар ўз ерларида тўла ҳукмдор эдилар. Шу боисдан деҳқонлар деярли қуллар даражасига тушиб қолдилар.