Калтакесакларнинг янги думи қандай ўсиб чиқади?

Агар калтакесак думи душман чангалига ёки тишига тушиб қолса, у думидан айрилади. Бундай қобилият ҳимоя реакцияси дейилади.

Эски аъзо ўрнига янгисини ўстириш қобилияти регенерация (тикланиш) дейилади. Калтакесаклар уз душманлари, асосан қуш ва йиртқичлардан шу тариқа қутула олиш қобилиятига эга.

Шу боис ҳеч қачон унинг думидан ушлаб тутишга уринманг!

Думидан ажралиш калтакесак учун оғир албатта, чунки у думи ёрдамида кенгликда мувозанат сақлайди. Янги дум эса жуда секин ўсади.

Регенерация жараёни муайян даражада бошқа ҳайвонларга ҳам хосдир. Масалан, денгиз юлдузи краб ёки омар узиб олган нурини қайта тиклай олади. Шуниси ажабланарлики, зарарланган нур узилиб тушгандан кейин ҳам бирмунча вақт чамбарак бўла олади ва судралади.

Нима учун шундай бўлади? Қонда кислород сақланиб қолар экан, мушаклар ва асаб системаси ишлашда давом этади.

Бу ўзига хосликда жон бор. Табиатда ҳеч нарса беҳуда бўлмайди. Аммо бу нима учун керак?

Узилган думнинг ҳаракатланиши ҳимояланишнинг ўзига хос усулидир. Йиртқичнинг хаёли бўлинади, у ўлжаси қаёққа кетаётганидан саросимага тушиб қолади ва уни кўриш учун тўхташга мажбур бўлади. Тўхтаб қолиш калтакесакнинг қочиб кетиши учун кифоя қилади. У думсиз қолса-да, ўз ҳаётининг яна бир кунини ана шу тариқа ғалаба билан ўтказади!

Кучлилар ҳамиша ҳам чаққонлар устидан ғалаба қозонавермайди!