Илонбалиқлар нима?

Илонбалиқ бошқа балиқлар каби умуртқали булиб, сувда яшайди ва ойқулоғи билан нафас олади. Улар совуқ қонли, демак, уларнинг тана ҳарорати атроф муҳит ҳароратига боғлиқ равишда ўзгариб туради.

Илонбалиқлар, асосан денгизларда яшайди. Айрим турлари ҳаётининг кўп қисмини чучук сувларда, қолган қисмини шўр сувларда ўтказади. Илонбалиқлар увулдириғини фақат шўр сувларда сочади.

Шимолий Америка илонбалиқлари чучук сувда яшайди. Улар Атлантикадан то Миссисипигача, кулларда, дарёю ариқларда ҳаёт кечиради. Денгиз илонбалиқлари, муренлар фақат шўр сувда яшайди, уларни Жанубий Калифорниянинг тоғли соҳиллари, Мексика қўлтиғи ва Атлантиканинг АҚШга туташ ерларида учратиш мумкин.

Илонбалиқлар ҳар хил овқатланади, уларнинг рациони ўлик балиқлар ва майда тирик организмларни ўз ичига олган. Баъзан илонбалиқ болаларини денгиз саёзликларида кечқурунлари ҳам учратиш мумкин. Безовталикни сезгани ҳамон улар ҳум ичига бекиниб оладилар.

Илонбалиқларнинг териси текис, силлиқ бўлади. Чучук сувда яшайдиган илонбалиқларнинг айрим турларида тангачалар мавжуд.

Чучук сувли илонбалиқлар чучук сувда яшашига қарамай, увулдириқ сочиш учун узоқ масофа босиб, денгизга кўчадилар. Илонбалиқ чучук сувдан океан ва денгизларга увулдириқ сочгани саёҳат қилади ва яна чучук сувга қайтиб келади. Биологларнинг тасдиқлашича, танасининг шилимшиқ пардаси уларни шикастланишдан сақлайди.

Чучук сувли илонбалиқлар, муренлар ва бошқа турлари жароҳатлангани билан ажойиб тарзда соғайиб кетишга қобилдирлар. Агар улар олган жароҳатни бошқа балиқлар олса, шубҳасиз, ўлади. Уларнинг қон таркибидаги моддалар касаллик тарқатувчи бактериялар киришига тўсқинлик қилади.

Ўхшаш мақолалар: