Қурбақалар қандоқ қуриллайди?

Агар сиз қачонлардир ариққа яқин жойда яшаган бўлсангиз, қурбақалар хонишидан ҳайрон қолган бўлсангиз керак. Улар кечаси шу қадар қаттиқ қуриллайдики, уйқунгизни қочириб юборади!

Эркак қурбақалар лат топганда қандайдир овоз чиқаради, кечалари эшитадиган ва бизга яхши таниш бўлган қуриллашлар модаларига тегишли. Бўғиздан отилиб чиқаётган бу хонишлардан кутилган асосий мақсад эркакларининг диққатини тортишдир. Улар вақвақлашини фақатгина урчиш даври билан чегаралаб қўймайди. Бу давр тугагандан кейин ҳам уларнинг овози тинмайди.

Қурбақа қандай қилиб вақвақлаган овоз чиқаради? У ҳаво ютади, бурун каваклари ва оғзини ёпиб, ҳавони оғиз ва ўпкаси ўртасида олди-ортига ҳайдайди. Бу товуш ҳаво товушлоғич пайчалардан ўтаётиб, уларни тебранишга мажбур қилганда чиқади.

Қурбақаларнинг кўп турларида халтачага ўхшаш резонатор (тебранишли система)лар бўлиб, улар оғиз бўшлиғи билан уланган. Қурбақа ўз хиргойисини бошлаганда резонатор ҳавога тўлиб шишади. Бу шишувчи халтачалар вақвақлашга ўзига хос оҳанг беради. Айтганча, Америка ҳўкиз қурбақасининг овози баъзан бир мил ва ундан ҳам ошиқ чор-атрофга ёйилади!

Вояга етган қурбақанинг ўпкаси бўлгани билан у биздан бутунлай бошқача тарзда нафас олади. У томоғини пастга туширганча бурун каваклари орқали оғзини ҳавога тўлдиради. Сўнг бурун каваклари ёпилади, қурбақа томоғини яна кўтаради, шу йўсинда ҳавони ўпкасига йўналтиради.

Қурбақа овқатни ютаётган пайти кўзидан қандай фойдаланишини биласизми? Маълумки, қурбакалар ўз ўлжасини ёпишқоқ тили билан тутади. Ҳашарот тилига ёпишиши билан улар тилини оғзига тортади. Қурбақанинг катта, бўртиб чиққан кўзлари оғиз бўшлиғидан фақат юпқа тери орқали ажралиб туради. Кўзлар ёпилган пайти ичкариси дўмпайиб чиқади. Яъни ҳашарот қурбақа оғзига тушганда ички дўмпак овқатни томоғига зўрлаб тиқишга ёрдам беради! Қурбақалар инсон учун жуда фойдали, чунки улар ҳашаротлар билан озиқланади.