Калхат бургутдан нимаси билан фарқ қилади?

Калхат ва бургут зоҳиран бир-бирига ўхшаш, аммо бу ўхшашлик фақатгина зоҳирийдир, чунки ҳар икки қуш анча катта ва йиртқичдирлар. Аслида улар бир оиланинг икки туридир. Дарвоқе, уларнинг яшаш жойи ҳам ўхшаш — тоғу тошлар ва ҳоказо.

Калхат сўзини эшитганингизда, кўз олдингизда мана шундай манзара пайдо бўлади: йиртқич қуш ўтирганча ўлжасининг кўзларини чўқиламоқда ёки пастда жанг бораётганини кўриб, ўлимтикдан мазахўрак бўлиш мақсадида тоғдан эниб келмоқда. Бундай афсонавий тасаввур жуда жўн ва бу қуш ҳақида асл ҳақиқатни акс эттирмайди.

Бургут калхатдек қўрқоқ эмас. Калхатларнинг айрим турлари одамларга яқин жойларда макон тутади. Масалан, Миср калхатлари қишлоқлар атрофидаги ахлатхоналарда бўлишни хуш кўради. Болтаютар-қарчиғай ҳам ўзини ғайриоддий тутади: у суяк иликларидан озиқ олиш учун суяклар синсин, деган мақсадда уларни қояларга отиб юборади.

Калхатсимонлар (ҳақиқий калхатлар, кулранг калхатлар, шалпангқулоқ калхатлар, ялтирбош калхатлар, қумойлар, қўнғир калхатлар ва кал жўрчилар) бургутлар каби лочинсимонлар оиласига мансубдир. Америка калхатлари (тожли калхатлар, кондорлар, курка калхатлар ва қора калхатлар) ва узуноёқ калхатлар (секретарлар) алоҳида оилани ташкил этади.

Калхатсимонлар ер шарининг қуруқ, иссиқ минтақаларида яшайди. Энг катта калхат Калифорния кондори ҳисобланади: унинг оёқлари учидан то қанотларининг учигача бўлган узунлиги баъзан уч метрга етади.

Бошқа йиртқич қушлардан фарқли равишда калхатлар ўлжасини ов ёрдамида топмайди. Улар ўлимтиклар ва ўлган ҳайвонларнинг қолдиқлари ҳисобига кун кечиради. Айрим пайтларда улар қотиллик арслондек катта овчи томонидан амалга оширилишини кутиб ўтиради. Ахир у фақат тоза ўзи ов қилган гўштни ейди ва ўз ўлжасига сира қайтиб келмайди. Арслон очлигини қондириб бўлгач, ит ва сиртлон қорнини қаппайтириб олади. Шундан кейингина калхатнинг гали келади.

Кўпгина калхатлар ярғоқбош бўлишини сезганмисиз, уларнинг боши ва бўйнида патлар ўсиб чиқмайди. Бу калхат бошини ҳайвоннинг гўштига эгганда ифлосланишдан сақлайди.

Европа ва Осиё калхатлари қанот қоққанда 3 метр, уларнинг америкалик турдоши саналмиш кондорники 3,5 метрга етади. Уларнинг ҳаммаси 50 ва ундан кўп йил яшайди.

Бургутлар каби калхатлар ҳам ўзининг ўткир кўзи билан машҳурдир, улар ўлик ёки ўлаётган ҳайвонни анча узоқ масофадан туриб кўра олади. Шунинг баробарида калхатлар дурустгина сезги аъзоларига эгаки, бу қушлар орасида ноёб ҳодисадир.

Бургут каби калхат ҳам кўп мамлакатлар гербида акс эттирилган. Масалан, АҚШнинг гербида биз Калифорния кондорининг тасвирини кўришимиз мумкин.